ЗАРАФШОН АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ

ЗАРАФШОН АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ — Бухоро воҳасидаги археологик ёдгорликларни тадқик этиш мақсадида тузилган дастлабки илмий экспедиция (1934, 1939—40). Қад. ёдгорликларни сақлаш Узбекистон комитети, Давлат Эрмитажи, Моддий маданият тарихи инти томонидан ташкил этилган бу экспедицияга А. Ю. Якубовский раҳбарлик қилган. Унда М. М. Дьяконов, В. А. Шишкин, Т. Мирғиёсов, В. Ю. Кесаев ва б. қатнашган. 1934 й. Бухоро билан Самарқанд ўртасидаги қад. карвон йўлида археологик қидирув ишлари ўтказилган ва бу йўл ёкасида жойлашган сўнгги антик ҳамда илк ўрта аср ёдгорликлари: Қизилтепа, Шоҳшаҳидон, Шаҳривайрон, Абумуслимтепа, Бўрихона, Ганчхона, Ҳазора, Дингак ва б. ёдгорликлар тадқиқ этилган, шунингдек, Кампир девор қолдиклари ўрганилган. 1939—40 й. лар 3. а. э. Пойканд ш. харобалари топографиясини ўрганди, арк ва шаҳристонда дастлабки қидирув ишлари олиб борди.

Ад.: Якубовский А. Ю., Археологическая экспедиция в Заравшанскую долину в 1934 г. ; Труды Отделения Востока Эрмитажа, т. 2, Л., 1940; Якубовский А. Ю., Краткий полевой отчет о работе Заравшанской археологической экспедиции Эрмитажа и ИИМК в 1939 г. ; Труды Отделения Востока Эрмитажа, т. 2, Л., 1940.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРАФШОН АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты