ЗАРАФШОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ

ЗАРАФШОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ — Самарқанд вилояти (Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи) ҳудудидаги қўриқхона. 1975 й. даташкил қилинган. Қўриқхона майд. 2352 га, шу жумладан ўрмонзорлар билан қопланган майд. 868 га. Самарқанд ш. дан 5 км жанубишарқда жойлашган. Қўриқхона ҳудуди дарё соҳили бўйлаб эни 150 м дан 1400 м гача бўлган 35 км масофага чўзилган. Асосий вазифаси — тўқай ўсимликлари ва ҳайвонот оламига мансуб табиий муҳитни, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар генофондини сақлаш, ўрганиш ҳамда тиклашдан иборат. Қўриқхона иқлим шароитлари континентал субтропикларга хос. Ҳаво ҳарорати ёзда +4Г га етади, қишда —27° гача пасаяди. Ўртача йиллик ёғин миқдори 100—400 мм. Ўсимлик дунёси терак, тол, жийда, чаканда каби дарахт, бута ва ўт тўқайзорлардан иборат. Қўриқхона ҳудудида ўсимликларнинг 266, қушларнинг 172, баликларнинг 8 тури учрайди. Қўриқхонада зарафшон қирғовули муҳофаза қилинади ва уни катакларда боқиб кўпайтириш масалалари ўрганилган. 1996 й. дан қўриқхонада Бадайтўқай ва Қизилқум қўриқхоналаридан келтирилган 6 бош бухоро буғуси (хонгул)ни иқлимлаштириш бўйича ишлар олиб борилади. 1998 й. да улардан биринчи насл олинди ва бу ноёб ҳайвонни кўпайтириш ишлари давом этмоқда. Борис Дьякин.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРАФШОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
РОССИЯ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты