ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ

«ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ» — олтин қазиб олиш бўйича Ўзбекистон— Америка қўшма корхонаси. Навоий вилоятининг Мурунтов шаҳарчасида жойлашган (Тошкент ш. да ваколатхонаси бор). Корхона муассислари: Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Навоий конметаллургия комбината (устав фондининг 25% дан), хорижий иштирокчи «Ньюмонт-Ўзбекистон ЛТД» (устав фондининг 50%).

Қўшма корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома 1992 й. фев. да имзоланди. 1993 й. окт. да техник-иқтисодий асослаш ишлари якунланди. Корхона 1993 й. окт. — 1995 й. май ойларида қурилди ва ил гари казиб олинган, таркибида олтин миқдори саноат аҳамиятига эга бўлмаган маъданларни қайта ишлаш бўйича фойдаланишга топширилди. 1995 й. 20 июнда уюмли танлаб ишкррсизлантириш жараёнида остки геоэкологик хавфсизликни таъминловчи қатламсимон тўсиқ (таглик)нинг 1босқичи, 1997 й. 30 янв. да 2босқичи фойдаланишга топширилди, 2001 й. март ойидан унинг 3босқичи қурилиши бошланди. Лойиҳа қуввати бир йилда 13,8 млн. т рудани қайта ишлашга мўлжалланган (таркибида камида 1,59 г/т олтин бўлган рудадан 65%, 1,09 г/т олтин бўлган рудадан 55% олтин ажратиб олинади). 2000 й. да 14,1 млн. т рудага ишлов берилди.

Ўзбекистонда бу корхона курилишига кадар олтин ажратиб олишда уюмли танлаб ишқорсизлантириш усули саноат даражасида қўлланилмаган. 2000 й. дек. да қўшма корхона ихтиёрига 120 млн. т минераллашган руда (масса)ни бериш ва корхона ишини 2012 й. га қадар узайтириш тўғрисида қўшимча битим имзоланди.

Корхонада АҚШ, Финляндия, Германия, Бельгия, ЖАР ва б. куплаб мамлакатлардаги технологик материаллар ва жиҳозлар етказиб берувчи корхоналар б-н ўзаро алоқалар йўлга қўйилган.

Геннадий Яблоков.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты