ЗАРДУШТИЙЛИК

ЗАРДУШТИЙЛИК, зороастризм — мил. ав. 7—6а. ларда вужудга келган дин. Асосчиси — Зардушт. Сўнгги тадқиқот хулосаларига қараганда, Ўрта Осиё, хусусан, Хоразм 3. ватани бўлган. Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқнинг бир неча мамлакатларида тарқалган. Қад. пахлавий тилида «Зардушт» сўзи «Магупта» деб аталган. Пахлавий тилидаги ёдгорликларни араб тилига таржима қилган олимлар уни «мажус» шаклида қўллаган. Натижада ўрта асрлардан бери «Зардушт» «мажус», «зардуштийлик» эса «мажусийлик» сифатида қўлланиб келинган. Зардуштийликда «оташ» ва «қуёш» тангри Аҳурамазданмнг ўғли деб ҳисобланган. «Hyp», «оташ» З. нинг рамзи, тимсолидир. Зардуштийликда Аҳурамазда олий худо ҳисобланганлиги учун 3. — маздаизм ёки маздаийлик деб ҳам аталган. 3. таълимоти унинг муқаддас китоби — Авестоаа баён этилган. 3. таълимоти дунедаги ҳамма тартиблар яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашга боглиқ, деб тушунтиради. Оламдаги ҳамма яхшиликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Анхрамайну ифодалайди. Анхрамайну Аҳурамаздага қарши курашади, лекин уни енгишга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом этади. Яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш олам даги жараенлар мазмунини ташкил этади. Одам бу курашда танлаш эркинлигига эга бўлган, ўз фаоллиги билан дунёда адолат тантанасига таъсир эта оладиган шахсдир. Авестода кўчманчилик ва деҳқончилик ҳаёт тарзи ўртасидаги қарамақаршилик баён этилади, кўчманчиликка ҳамма ёвузликларни келтириб чиқарадиган ҳаёт тарзи деб қаралади ва у қораланади, деҳқончилик эса яхшилик белгиси сифатида рағбатлантирилади. 3. динида олов гунохлардан тозаловчи сеҳрли куч деб қаралади. Зардуштийликнинг ахлоқий таълимоти «эзгу фикр», «эзгу сўз» ва «эзгу амал» дан иборат муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топган. 3. талабига кўра, ҳар бир инсон тангрининг яккаю ягоналигини эътироф этиши, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин илм ўрганиши, турли касбларни эгаллаши, чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланиши, канал қазиши, ер очиши лозим. Энг асосийси — З. да эътиқод эркинлиги мавжуд бўлган. 3. инсонларни тенгликка, ҳамжиҳатликка, бирбирига яхшилик қилишга, ер юзида тинчтотув ҳаётни таъминлаш учун курашга чорлаган, унда маърифат зулматга, адолат зулмга қарамақарши қўйилган. Зардуштийликда ҳар бир инсон бутун кучини ўзини камолатга етказиш йўлига сарф этмоғи лозим. 3. мурдани тупроққа кўмиш ёки куйдиришни тақиқлайди. Бу дин жоннинг ўлмаслигини, унинг абадийлигини тан олади, жаннат ва дўзахни ҳам эътироф этади. Оташкада зардуштийларнинг ибодатхонаси ҳисобланади. 3. руҳонийлари алоҳида табақа сифатида ажратилиб, уларга махсус имтиёзлар берилган. 3. аршакийлар ва сосонийлар подшохлиги даврида ҳукмрон динга айланган. 3. 13 а. давомида ажам мамлакатларида асосий дин бўлиб келган. Араблар 7а. ўрталари — 8-а. бошларида Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин ислом дини ҳукмрон динга айлангач, зардуштийлар қувғин қилиндилар. Зардуштийлар Ҳиндистон ва Эронда ҳозир ҳам мавжуд. Эроннинг Язд ва Гилон вилоятларида уларнинг сони 100 мингдан, Ҳиндистоннинг Маҳараштра, Гужарот штатларида 115 мингдан зиёдни ташкил қилади.

Ад.: Маковельский А. О., Авеста, Баку, 1960; Мэри Бойс, Зороастрийцы, М., 1988; Авесто (Аскар Маҳкам таржимаси). Т., 2001; Авесто (Мирсодиқ Исҳоқов таржимаси), Т., 2001; Ҳомидов Ҳ., Авесто файзлари, Т., 2001; Бобоев Ҳ., Ҳасанов С, Авесто — маънавиятимиз сарчашмаси, Т., 2001.

Ҳамиджон Ҳомидий.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРДУШТИЙЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ЕР
ТОШКЕНТ
ОЗАРБАЙЖОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты