ЗАРИН — метилфторфосфонат кислотанинг пропил эфири, кучли таъсир этааиган заҳарловчи модда. Деярли ҳидсиз, рангсиз суюклик. Суюкланиш траси — 54°, қайнаш траси — 151,5° (ажралиш б-н); зичлиги 1,094 г/см3, 20°да учувчанлиги 11,3 мг/л; сув ва органик эритувчилар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Нафас аъзолари, тери, меъдаичак орқали (овқат ёки сув б-н) организмни заҳарлайди. Марказий нерв системасига таъсир қилиб, уни фалажлайди. Сув таъсирида жуда секин, минерал кислоталар ва айниқса ишқорлар, аммиак ва аминларнинг сувдаги эритмаларида тез гидролизланиб заҳарли бўлмаган моддалар ҳосил қилади. Зариндан сакланиш учун противогаз ва танани ҳимоя қиладиган воситалар, шунингдек, антидотлар, мас, атропиндан фойдаланилади (яна қ. Заҳарловчи моддалар).