ЗАРИНА ВА СТРИАНГЕЙ

«ЗАРИНА ВА СТРИАНГЕЙ» — тарихий қисса. Муаллифи — юнон тарихчиси Ктесий (мил. ав. 400 й.). Қиссада (унинг турли вариантлари бор) саклар б-н Мидия давлати ўртасидаги урушлар ҳақида ҳикоя қилинади. Саклар маликаси Зарина биринчи эри подшо Кидрей вафот этгач, Мидияга тобе Парфия вилояти династи (ҳокими) Мармарга турмушга чиқади. Бундан норози бўлган Мидия сакларга қарши уруш очади. Жанглардан бирида Зарина ярадор бўлиб, жанг майдонидан ўзини четга олади, уни мидиялик Стриангей таъқиб этиб отдан қулатади. Бироқ асираси ёш, гўзал сак қизи эканлигини кўргач, Стриангей унга ошиқ бўлиб, Заринага зиён захмат етказмай қўйиб юборади. Орадан бир оз вақт утгач, Заринанинг эри Мармар Стриангейни асир олиб, уни қатл қилмоқчи бўлади. Зарина эридан Стриангейни озод қилишни сўрайди, бироқ рад жавоби олгач, Стриангейни ва асирлардан бир қанчасини ўзи халос этиб, улар билан биргаликда Мармарни улдиради. Шундан сўнг мидияликларга Парфия вилоятини қайтариб, улар билан дўстлик сулҳи тузади. «3. ва С.» қаҳрамонлик ва севги ҳақидаги қисса бўлиб, унинг бош қаҳрамони Зарина тарихий шахе — сак ҳукмдорларидан бири бўлган. Қиссада у заковатли ва тадбиркор, қабиладошларига ғамхўр ҳукмдор, шунингдек, орномусли, одобли ва иффатли аёл сифатида гавдаланади. Ктесий маълумотига кўра, Зарина вафотидан кейин саклар унга эҳром шаклида мақбара қуриб, олтин ҳайкал урнатишган. Кисса шарқ халқлари орасида кенг тарқалган.

Ад.: Пьянков И. В., Средняя Азия в известиях античного историка Ктесия, Душанбе, 1975.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРИНА ВА СТРИАНГЕЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ХИТОЙ
ЮНОНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты