ЗАРЯДЛИ ЗАРРАЛАР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ

ЗАРЯДЛИ ЗАРРАЛАР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ — зарядли зарралар (электрон, протон ва б.)ни қайд қилиш ва уларнинг энергиясини аниқлаш учун ишлатиладиган физик қурилмалар. Уларнинг иши зарядли зарраларнинг модда атомлари билан ўзаро таъсирлашишига асосланган.

3. з. ҳ. нинг бир неча хиллари мавжуд: ионлаш хисоблагичи (ионлаш камераси), мутаносиб (пропорционал) ҳисоблагич, Гейгер — Мюллер ҳисоблагичи, Черенков ҳисоблагичи, сцинтилляцией ҳисоблагич, яримўтказгичли ҳисоблагич, кристалл ҳисоблагич ва б. Ионлаш ҳисоблагичининг иши газ разрядига асосланган. Бундай ҳисоблагичлар икки электродли ёпиқ идишдан иборат. Идиш инерт газлар, водород, азот ёки газ аралашмалари, жумладан углеводородлар б-н тўлдирилади. Электродларга ток манбаи уланиб, электр майдони ҳосил қилинганда мусбат ва манфий ионлар электродларга тортилади. Ҳисоблагичдан ўтган зарядли зарралар занжирда импульслар ҳосил қилади. Расмда зарядли зарраларни қайд қилишнинг умумий принципи кўрсатилган (яна қ. Ионлаш камераси). Мутаносиб ҳисоб л агич нинг иши ҳам газ разрядига асосланган. Унда занжирдаги ток амплитудаси қайд қилинаётган зарядли зарралар энергиясига мутаносиб бўлади. Ҳисоблагич электродларидан бири, кўпинча, цилиндр шаклида бўлиб, иккинчи электрод — цилиндр ўқи бўйлаб тортилган ингичка симдир. Металл цилиндр — катод, сим эса анод вазифасини ўтайди. Анод — катод потенциаллари фарқи 900—1000 В бўлганда бирламчи ионланиш натижасида ҳосил бўладиган эркин электронларнинг тезлиги электр майдони таъсирида ортиб, ионлар ҳосил кила олади. Бу ҳодиса газ кучайтириши дейилади. Потециаллар фарқи ортган сари электр импульси амплитудаси хам ортади, эркин электронлар катта тезликка эришади ва, ўз навбатида, газ атомларини ионларга ажрата олади. Ионланиш кетмакет такрорланиб, жала разряди (электронлар жаласи — мустақил бўлмаган разряд) рўй беради. Ионлар счётчик электродига бориб етганидан кейин электр разряди сўнади. Яримўтказгичли ҳисоблагич (детектор) — зарядли зарралар ва гамманурларни қайд қилиш ва уларнинг энергиясини ўлчайдиган асбоб. Кўпинча, кремний ёки германий монокристаллидан пластинка кўринишида тайёрланади. Зарядли зарралар пластинкага тушганда, мувозанат ҳолатда бўлмаган заряд ташувчилар жуфти, яъни электронковак жуфти ҳосил қилади. Ташқи электр майдон таъсирида электрон ва ковак электродларга томон силжийди, натижада ташки занжирда электр импульси ҳосил бўлади. Бу импульс радиотехник қурилмалар ёрдамида қайд қилинади. Кристалл ҳисоблагич — диэлектр кристалларда ҳосил бўлаётган зарраларни қайд қилувчи асбоб. Диэлектрик монокристалл (одатда, олмос ёки кадмий сульфид кристаллари)дан тайёрланади. Булардан ташкари, Вильсон камераси, диффузион камера, катламли фотографик эмульсия ва б. ҳам зарядли зарраларни қайд қиладиган ҳисоблагичлар ҳисобланади.

Раҳим Бекжонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРЯДЛИ ЗАРРАЛАР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕЙГЕР-МЮЛЛЕР ҲИСОБЛАГИЧИ
ЕР
ТОШКЕНТ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты