ЗАХЧАХОНА ТИЗМАСИ

ЗАХЧАХОНА ТИЗМАСИ — Қашқадарё вилоятининг шим. шарқидаги тизма. Ҳисор тизма тоғларининг шим. ғарбий тармокларидан бири. Энг баланд жойи 3818 м. Асосан, шарқ ва жан. га йўналган. Жан., жан. ғарбий ён бағирлари анча тик. Сувайирғич қисми яланғоч, ўткир қиррали. Энг баланд жойларида доимий қор ва кичикроқ музликлар мавжуд. Силур ва девон даврларининг метаморфлашган оҳактошлари, сланецлар, магматик ва метаморфик чўкинди жинслар қатламларидан ташкил топган. 3. т. дан Оқсув, Тўрткўйлак ва б. дарёлар бошланади. Булоқ кўп. Ён бағирларида оч тусли қўнғир тупроқлар тарқалган. Юқори қисмидаги ён бағирлари яйлов сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАХЧАХОНА ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты