ЗАҲАРЛАНИШ, интоксикация — заҳарли модда организмга оғиз, меъдаичак, нафас йўллари орқали кирганда, теридан сўрилганда, тери остига, орасига, венага юборилганда рўй берадиган касаллик ҳолати. Организм фаолиятининг издан чиқиши билан кечади. Заҳарланишнинг юзага келиши ва кечиши заҳарловчи модданинг организмга қайси йўл билан кирганлигига, унинг миқдори (дозаси), физиккимёвий ҳолати (газ, эритма, чанг ва ҳ. к.), шунингдек, организмнинг умумий аҳволи ва ташқи муҳит омилларига боғлиқ, Одамларда Заҳарланишнинг ўткир ва сурункали хили фарқ қилинади. Ўткир 3. тасодифий ва қасддан бўлиши мумкин, улар заҳарли модданинг организмга бир марта кучли таъсири туфайли юзага келиб, ҳаётий муҳим функцияларнинг издан чиқиши б-н кечади. Сурункали 3. заҳарли модданинг организмга узоқ вақт озоздан таъсир этиши оқибатида рўй беради; дорилардан бўладиган, шунингдек, касбкорга алоқадор Заҳарланишлар кузатилади. Турмушда 3. кундалик ҳаётда учраб туради. Мае, печка ёқиш ва газ плиталаридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганда ис ёки ёритиш газидан 3. ; айниган овқат истеъмол қилинганда 3. (қ. Овқатдан заҳарланиш); алкоголдан 3. ; дезинсекция, дератизация ва б. мақсадлар учун ишлатиладиган химикатлардан 3. Дорилардан 3. улар дозаланганда, янглиш ишлатилганда, нотўғри тайёрланганда келиб чиқади. Одамнинг нечоғли қаттиқ заҳарланиши шу дорига организмнинг қанчалик сезгирлигига ҳам боғлиқ (қ. Идиосинкразия).
Касбга алоқадор 3. баъзи корхоналарда хавфсизлик техникаси кридалари бузилиб, қўрғошин, симоб, мис, мишьяк бирикмаларидан заҳарланганда рўй бериши мумкин.
Тасодифий ва қасддан (мас, ўзини ёки бировни ўлдириш мақсадида) 3. ҳам ажратилади. Кучли таъсир этадиган моддалар ва дорилар нотўғри сакланганда кўпинча болалар заҳарланиб қолади. Шунинг учун заҳарли дорилар болалар бўйи етмайдиган жойда сакданиш керак. Кислота ва ишқорлардан Заҳарланишда баданда қатгиқ оғриқ сезилади, лаб ва оғиз шиллиқ пардаси куяди. Сув ютганда, тўш орқаси ва ости оғрийди; одам қон аралаш қусади.
Овқатдан заҳарланган киши қорнида оғриқ сезади, қусади, ичи кетади, боши оғрийди, боши айланади, дармони қурийди, қаттиқ заҳарланган бўлса, ҳушидан кетади, ўлиб қолиши ҳам мумкин.
Алкогол дан Заҳарланишда мастлик, аввал қўзғалиш, юз кизариши, алкоголь ҳиди анқиб туриши, сўнгра алаҳлаш, юзнинг бўзариши, беҳушлик қайд қилинади. Наркотик ваухлатувчи дорил ар (морфин, барбитал, фенобарбитал ва ҳ. к.) дан Заҳарланишда мудраш, бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, қусиш, томир уришининг суст ва заиф бўлиши, тиришиш кузатилади.
Ис гази [углерод (П)оксид] ва ёритиш газидан Заҳарланиш шу газларнинг нафас йўллари орқали киришидан бўлади. Белгилари; бош оғрийди, қулоқ шанғиллайди, бош айланади, беморнинг дармони қурийди, ҳаллослайди; пульси сусаяди, кўнгли айнийди ва қусади; қаттиқ заҳарланганда типирчилайди, ҳушидан кетади, ўлиб қолиши ҳам мумкин. 3. аломатлари хилмахил бўлиб, у жигар, буйрак, қон, марказий ва периферик нерв системасининг қай даража зарарланганига боғлиқ. Даво Заҳарланишга сабаб бўлган заҳарли моддани иложи борича организмдан тезроқ чиқариш чораларини кўриш, заҳарли модданинг заҳарини кесувчи зиддизаҳарлардан фойдаланиш, заҳарланган аъзолар фаолиятини тиклашдан иборат. Биринчи ёрдам: З. га гумон туғилганда дарҳол врач чақириш ёки беморни яқин орадаги касалхонага олиб бориш керак. Кислоталар (сирка эссенцияси, хлорид кислота ва ҳ. к.)дан заҳарланганда куйдирилган магнезия билан сув ёки сувнинг ўзини кўп ичириб, қустирилади. Бемор беҳуш ёки коллапс ҳолатида бўлса, қустириш ярамайди. Ишқорлар (новшадил спирти) дан заҳарланганда 3% сирка (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) қўшилган лимонли сув ичириб қустирилади. Сўнгра бир бўлак муз юттириб, совуқ қаймоқ ёки сутни чой қошиқлаб ичирилади, хом тухум, бир бўлак сариёғ юттирилади; тўш остига музли халта, қўлоёққа грелка қўйилади. Овқатдан заҳарланганда меъда ювилгандан кейин қорин ва қўлоёққа грелка қўйилади. Кўплаб иссиқ ичимлик, қуюқ кофе ичирилади. Алкоголдан заҳарланган кишига эҳтиёткорлик билан новшадил спирта ҳидла тилади, меъдасини ювгач, сурги берилади, сўнгра бир стакан сувга новшадил спиртидан 3—5 томчи қўшиб ичирилади. Бошига музли халта қўйилади. Кўп чой ёки қуюқ кофе ичирилади. Наркотик ва ухлатувчи дорилардан заҳарланганда меъдани ювгач, беморни бир оз юргизиш, устидан совук, сув қуйиб, кейин иссиқ сувга тушириш, баданини иссиқ тутиш, ишқалаш, нафас тўхтаб қолганда сунъий нафас олдириш керак. Ис гази ва ёритиш газидан заҳарланганда соф ҳавога олиб чиқиб, новшадил спирти ҳидлатиш, сунъий нафас олдириш, баданини ишқалаш, аччиқ чой, қуюқ кофе ичириш керак. Ҳайвонлар заҳарли ўт, бузилган емхашак еганда, оғзига заҳарли моддалар тушганда ва заҳарли газ билан нафас олганда заҳарланади. Заҳарланган ҳайвон бўшашади, сўлаги оқади, ичи кетади, нерв системасининг фаолияти бузилади. Биринчи ёрдам: меъдаси ювилади, гўштхўр ҳайвон ва чўчқаларга қустирувчи дори берилади, сурги ичирилади. Ҳазм йўлида заҳарнинг сўрилишини секинлатиш учун адсорбцияловчи дорилар берилади.
Эркин Қосимов.