ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР

ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР — таркибида заҳарли моддалар бор ўсимликлар. 3. ў. 2 гуруҳга бўлинади:

1) ҳақиқий 3. ў. — заҳарлилик турнинг хусусий белгиси ҳисобланади;

2) шартли 3. ў. — турдаги айрим ўсимлик заҳарли бўлади (мас, зиғир ва оқ жўхори айрим ҳолларда цианид кислота чиқаради). Ҳақиқий 3. ў. нинг 10 минг тури бор. Асосан, субтропик ва тропик мамлакатларда ўсади, мас, заққум. Ўсимликларнингзаҳарлилиги улардаги турли органик бирикмалар — алкалоидлар, гликозидлар, гликоалкалоидлар, эфир мойлари, кислоталар, лактонлар, токсальбуминлар, смолали органик моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу моддалар ўсимликларнинг турли органида тўпланади (мас, парпи ва моролқулоқнинг, асосан, илдиз поясида, ангишвонагулнинг баргида ва ҳ. к.). 3. ў. барча жониворларга бир хилда таъсир этмайди. Мас, одам учун захарли белладонна ва бангидевона қуён ва қушларга мутлақо зарарсиз, пиретрумнинг баъзи турлари ҳашаротларга зарарли бўлса, исиққонли ҳайвонлар учун зарарсиз; денгиз пиёзи кемирувчиларга заҳарли, бошқа ҳайвонлар учун зарарсиз ва ҳ. к. Захарли моддалар ўсимликнинг турли ўсиш даврларида тўпланади. Ўсимликнинг заҳарлилиги улар кўкариб турганида қуригандагисига қараганда кўпроқ бўлади, баъзиларида эса куригандан кейин заҳарлилиги бутунлай йўқолади. Мае, учма, айиқтовон ва б. Кўпчилик 3. ў. нинг дориворлик хусусиятлари ҳам бор (испарак, қизғалдоқ, кўкнори, аччиқмия ва б.). Булардан олинадиган препаратлар ҳар хил касалликларни даволашда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАҲАРЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
ОКЕАН
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты