ЗАҲҲОКИ МОРОН — Қарши т. й. станцияси яқинида жойлашган қад. қалъашаҳар харобаси. Афсонавий шоҳ Заҳҳок номига қўйилган бу қалъашаҳар харобасининг бал. 15 м, майд. 16 га дан ортиқ. Археологик қазишлар 3. м. мил. ав. 1 а. ларда ҳам мавжуд бўлганлигини исботлайди. Милоднинг 5—6а. ларида йириклиги жиҳатидан Ерқўрғонлан кейин иккинчи ўринда турган. 9—10а. ларга оид сопол идишлар топилиши вайрон бўлган 3. м. нинг бир қисми ўрта асрларда хам маълум даражада ривож топиб, маданий жиҳатдан юксалганини кўрсатади.