ЗЕБО ПАРИ

ЗЕБО ПАРИ — мақом шўъбаларида ва мумтоз ашулаларда намуд ўрнида қўлланиладиган машҳур авж. Тахминларга кўра, бу авжни Зебо пари тахаллусли фарғоналик машҳур хонанда ва созандабастакор Абдураҳмон (19а.) ижод қилган деб ҳисоблайдилар. Аслида у бу авжни зўр эҳтирос ва маҳорат билан ижро этганлиги сабабли авжга Зебо пари номи берилган. Бузрук мақомининг Бухоро Ироғи, Ростнинг Савти Сабо, Савти Калон шўъбаларида, Ушшоқи Хўқанд ашуласида, Ироқ мақомининг Сарахбори Ироқ, Чанбари Ироқ шўъбаларида Зебо паридан фойдаланилган. Зебо пари оҳанглари киритилган шўъбаларнинг доира усулига мослаб олинади ҳамда ашула йўллари таркибида турли кўринишларда учрайди. Зебо пари хонандаларнинг чўққи пардаларга чиқиш, овоз ва бадиҳагўйлик маҳоратларини намойиш этишларида кенг имкониятларга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ЗЕБО ПАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШАШМАҚОМ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ИРОҚ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты