ЗЕБРАЛАР

ЗЕБРАЛАР, Африка ёввойи отлари (Equus) — отлар кенжа уруғи. Танасининг уз. 200—240 см, бўйи яғринидан 120—140 см, думи — 47 — 54 см, вазни 350 кг гача. Танасининг ранги — оқ ва қора кўндаланг йўлйўл чизикди (ҳимоя ранги). Ёли калта ва тик, думининг учида узун қиллардан иборат попуги бор. Очиқ даштларда 10—30 тадан пода бўлиб юради. Жуда эҳтиёткор, тез югуради. 1—1,5 ёшида вояга етади. Ҳомиладорлик даври 346—390 кун. Қўлга ўрганади, тутқинликда кўпаяди. От ва эшак билан чатишади. Зебраларнинг 4 тури бор. Тоғ зебраси (Е. zebra) Жан. Ғарбий Африкада тарқалган, кўриниши эшакка ўхшайди, 3. орасида энг кичиги. Бурчеллов зебраси (Е. burchelli) Шарқий ва Марказий Африкада тарқалган. Греви зебраси (Е. grevyi) Шарқий Африка (Жан. Эфиопия, Сомали, Кения)да тарқалган, анча йирик, тойчасининг елкасидан думигача тик ва тўқ қизил жуни бўлади. Бу белги отлар қад. аждодларининг ёли фақат бўйнида эмас, орқасида ҳам бўлганлигини кўрсатади. Ҳоз. қириб юборилган квагги зебраси Жан. Шарқий Африкада яшаган, кўриниши отга ўхшаган. Қимматли териси учун кўплаб овланиши туфайли 3. сони кескин камайиб кетган. Тоғ ва греви Зебралари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган (яна қ. Тоқ туёқлилар).


Кирилл алифбосида мақола: ЗЕБРАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЭФИОПИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты