ЗЕБУННИСО БЕГИМ

ЗЕБУННИСО БЕГИМ (1643 Деҳли — 1721) — шоира, маърифатпарвар. Бобурийлар сулоласидан Аврангзебнинг қизи. Онаси Дилрасобону Гулбадан бегимнинг авлодларидан. Барелий («Тазкираи шоироти урду» — «Урду шоирларининг тазкираси»), Шерхони Лудий («Мирот ул-хаёл» — «Хаёл ойнаси»), Ҳакимхон Тўра («Мунтахаб ут-таворих» — «Танланган тарихлар»), Фазлий («Мажмуаи шоирон» — «Шоирлар мажмуаси») ва б. тарихчи ва тазкиранавис олимлар асарларида Зебуннисо бегим ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар учрайди. Отаси Аврангзеб қизида шеър ва шоирликка майл сезгач, ўша даврнинг машҳур олими Мулло Муҳаммад Сайд Ашраф Исфахонийни унга муаллим қилиб тайинлади. Зебуннисо бегим бу олимнинг тарбиясида забардаст шоира, олима, созанда ва хаттот бўлиб вояга етди. Сўнгра илоҳиётга оид бир асар ёзиб, уни шу устозига бағишлади. Зебуннисо бегим ўзбек, форс, араб тилларининг сарфу наҳви (морфология ва синтаксис)ни ўзлаштирган. Хусрав Деҳлавий, Навоий, Бобур асарларини синчиклаб ўрганган. Ҳиндистон олимлари, шоирлари ва санъат аҳлларига кўп ғамхўрликлар қилиб, ўз замонида илм ва санъатнинг ривожланишига зўр таъсир қилган. Ўша замоннинг кўп олимлари шахсан Зебуннисо бегимдан маош олар эдилар. Шунинг учун хам тарихчилар унга кжсак бахр бериб, Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозона олмаган шуҳратни илм ва одоб билан крзонган деб таъкидлайдилар.

Шоира ижодининг шаклланиши ва камолга етишида адабий муҳитнинг таъсири кучли бўлган. Акаси Аъзамшоҳнинг адабиётга қизиқиши, уйида бўлиб турадиган мушоиралар унда шеъриятга ҳавас уйғотади. Етук шоир ва олимлар билан танишади. Айниқса, Зебуннисо бегимнинг Бедил билан мушоиралар қилиши икки буюк талант меҳнатига барҳаётлик бағишлади.

Шоира мураккаб, зиддиятли бир даврда яшаб, ижод этди. 19 ёшидаёқ куп аянчли воқеаларнинг шоҳиди бўлди. Аврангзеб салтанат учун курашда акаси Дорошукуҳ, укалари Муродбахш ва Шоҳшужоъларни енгиб, тахтни эгаллайди (1658), касалманд отаси Шоҳжаҳонни 16 йил уй қамоғида асрайди. Ўз ўғли Акбарни тахт учун курашда айблайди. Қизи — З. б. ни ҳам бу ишда ҳамфикр ҳисоблаб, Деҳлидаги Салимгарҳи қўрғонидан чиқармайди. Мамлакатдаги нотинч ҳаёт, салтанат учун курашнинг авж олиши шоира дунёқарашини тубдан ўзгартирди. Зебуннисо бегим ижодида ижтимоийфалсафий фикрлар чуқурроқ илдиз ота бошлади. Дастлабки шеърларидаёқ табиат тасвири орқали инсоннинг орзуумидларини, адолат ва ҳақиқатни куйлади. Ростликни, ҳаққонийликни тарғиб қилди, алдамчи, фирибгарлардан нафратланди («Агар жаннатни ваъда қилсада, у одам сўзига алданма…»). З. б. ижодининг баъзи томонлари Бедил фалсафасига ҳамоҳанг. Шоира инсоннинг гўзаллиги келтирган фойдали ишида, меҳнатида, қадрқиммати унинг мақсадида деб билади.

Зебуннисо бегимнинг асосий машғулоти шеърият, мусиқа, илм бўлган. У бутун ҳузурҳаловатни, такдир ва бахтни, кишилар орзу қилган жаннатни хам китобда — илмда, деб билган. Лирик шеърлар б-н бирга одоб ва ахлоққа оид «Зеб уттафосир» («Гўзал тафсирлар»), «Зеб уннашот» («Нашъалар зийнати») ва тасаввуф фалсафасига дойр «Мунис уларвоҳ» («Руҳларнинг содиқ дўсти») каби рисолалар ҳам ёзган. Шеърлари аждодларининг юрти Марказий Осиёда, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Покистон ва б. Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Ғазаллари ўзбек халқининг севимли қўшикларига айланган. Ҳозиқ, Хиромий, Нодир, Собир Абдулла ва бошқалар Зебуннисо бегим ғазалларига мухаммаслар боғлаганлар.

Шоиранинг шеърий мероси бизгача тўлиқ етиб келмаган. 8000 мисрали бир девони (ғазаллари), 7 қасидаси, 5 таржеъбанд ва бир мухаммасигина сақланиб қолган. Баъзи манбаларда шоиранинг «Махфий» тахаллуси билан ижод қилгани айтилади. 19а. 2ярми — 20а. бошларида кўчирилган «Девони Махфий» З. б. га нисбат берилади. Зебуннисо бегим асарлари қўлёзмаси дунёдаги кўпгина кутубхоналарда, шу жумладан, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сақланади (инв. № 2590, 1269, 1936). Деҳлидаги «Зарзари» қабристонига Низомиддин Авлиё, Амир Хусрав Деҳлавий ёнида дафн этилган.

Ад.: Жалолов Т., Ўзбек шоиралари, Т., 1980.

Бегали Қосимов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗЕБУННИСО БЕГИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
БОБУР
ҲИНДИСТОН
ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты