ЗЕЕМАН ЭФФЕКТИ

ЗЕЕМАН ЭФФЕКТИ — атом ва атом системаларининг магнит майдонда энергия сатҳлари ва спектрал чизик,ларининг ажралиши. П. Зееман натрий буғининг магнит майдонида ёруғланишини текшириш пайтида кашф этган (1896). 3. э. нинг содир бўлишига магнит моментига эга атом системасининг ташқи магнит майдонида қўшимча энергия олиши сабаб бўлади. Натижада унинг энергия сатхлари ва, демак, спектр чизиклари ажралади. 3. э. ни кузатиш учун П. Зееман бир жинсли, кучли (10—15000 эрстед) электромагнит қутблари орасига чизик,ли спектр манбаи (мас, вакуум ёйи) жойлаштириб, ундан чиқаётган ёруғлик нурини катта ажратиш кучига эга бўлган спектрал аппарат S га йўналтирган. Hyp қутбланишини кузатиш учун унинг йўлига анализатор жойлаштирилган. Қутблантиргич вазифасини магнит майдони бажарган. Ҳодиса икки йўналишда: майдонга тик ва майдон йўналишида кузатилган. Оддий частота v ли атом спектрлари (мас, Н, Zn, Cd) магнит майдонига киритилгандан сўнг майдон йўналиши бўйича v—Av ва v+Av дублетига ва майдонга тик йўналиш бўйича кузатилганда эса V—Av, v ва v+Av триплетига ажралган. 3. э. электронларнинг мавжудлигини ва атомларнинг мураккаб тузилганлигини исботлашда жуда муҳим роль ўйнади. У электронлар қобиғидаги электрон магнит моменти проекциясининг дискрет қийматига боғлиқбўлган энергетик даражаси ҳақида ҳам бевосита маълумот беради.


Кирилл алифбосида мақола: ЗЕЕМАН ЭФФЕКТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФИЗИКА
ЁРУҒЛИК
НАТРИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты