ЗЕИНАЛОВ

ЗЕИНАЛОВ Жаҳонгир Ризо ўғли (1865 — Боку — 1918. 4. 11) — озарбайжон актёри. Миллий театр асосчиларидан. Ижодини 1885 й. дан бошлаган. Ҳажвий ва характерли роллар устаси сифатида танилган. Унинг ижроси инсон хис-туйғуларини ифода этишда чуқур психологик таҳлили, бадиий жиҳатдан содда ва самимийлиги билан ажралиб туради. Энг яхши роллари: Вазир («Ленкоран хонлигининг вазири»), Ҳожи Самад («Бахтсиз йигит»), Ҳожи Қамбар («Ёмғирдан қочиб, жалага тутилди»), Шамданбек («Шамданбек»), Кекса Моор («Қароқчилар») ва б. 3. Ҳ. Араблинский, Рухулло Сидқий каби драматик санъат асосчиларининг устози.


Кирилл алифбосида мақола: ЗЕИНАЛОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОЗАРБАЙЖОН
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты