ЗИВИЕ

ЗИВИЕ — Эроннинг шим. ғарбидаги қад. манзилгоҳ (мил. ав. 8-а. охири — 7а. ўртаси). 3. дан олтин, кумуш, жездан ясалган буюмлар хазинаси топилган (1947). Француз археологи Р. Гиршман томонидан 1950—60 й. ларда тадқиқ этилган. 341 та буюмдан 43 таси олтин, 71 таси кумуш, 103 таси фил суягидан ишланган. 3. тепалиги устида кичик қалъа харобалари сақланган (мил. ав. 8а. охири — 7 а. ўртаси). Р. Гиршманнинг фикрича, 3. тепалиги скифлар подшоси (Партатуй) нинг ўғли, скифлар йўлбошчиси Мадийнинг қабри бўлган (мил. ав. тахм. 624 й. вафот этган). Кўплаб қуроласлаҳа, ҳокимият белгиси саналган диадема, олтин камар, пектораль — кўкракка тақиладиган безак ва б. топилган. Олтин буюмлардан бирида подию ўзига ҳамла қилаётган шерга шамшир ураётгани, сопол буюмларда оёқларини йиғиштириб олган шохли буғу, қоплон, тоғ эчкиси, гриф (афсонавий йиртқич қуш), қуён ва б. тасвири скифларнинг «ҳайвоний услубида» ишланган.

Кўчманчиларнинг жанговар қўшинлари дастлаб мил. ав. 8а. га оид Яқин Шарқ ёзма манбалар (бизга маълум бўлган энг кадимийси — оссуриялик жосусларни Урартудан 720й. ларда ёзган хабарномаси)ида: «умман манда (манда қабиласи)», «гуммару» (киммерийлар), «ашкузай», «ишкузай» (скифлар), «сака» (саклар) учрайди. 7а. нинг 70й. лари бу қабилалар Олд Осиё ташқи сиёсатида фаол қатнаша бошлайдилар ва кейинчалик ҳатто Жан. Озарбайжонда, Мана давлатининг яқин атрофида узоқ мавжуд бўлмаган (28 йил) «скиф подшолиги» ни барпо этганлар. Ад.: Луконин В. Г., Древний и раннесредневековый Иран, М., 1987.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИВИЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты