ЗИЁ САИД

ЗИЁ САИД (тахаллуси; асл исмшарифи Қосим Солиҳов) (1902 — Тошкент — 1938) — ўзбек журналиста, драматурги ва танқидчиси. Эски усул мактабида савод чиқарган. Дастлаб «Иштирокиюн» (1918 — 20), «Ёш Шарқ» (1920—22) газ. ларида, «Ўзгаришчи ёшлар» (1922—24) жур. ида ишлаган. «Қизил Ўзбекистон» газ. да саркотиб (192627), «Муштум» жур. муҳаррири (1927—31), Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитаси раиси (1937—38). Ижоди 1922 й. дан бошланган. «Қонли кун» (1926, Мўминжон Муҳаммаджонов б-н ҳамкорликда) драмаси 1916 й. даги Тошкент қўзғолони ҳақида. «Тарих тилга кирди» (1931, Назир Сафаров билан ҳамкорликда) лрамасида 30й. лардаги кескин мафкуравий курашлар тасвирланган. «Тўралик сиртмоғи» (1935) пьесасида халқнинг дарду ташвишларидан йироқ амалдорлар қиёфаси акс эттирилган. 3. С. ижодининг асосий қисмини ҳажвиялар ташкил этади. Бундан ташқари, у ўзбек драматургияси ва кино санъати муаммолари таҳлил этилган кўплаб мақолалар муаллифи.

3. С. ижодий меросида 1927 й. да нашр этилган «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига оид материаллар» (1870—1927) рисоласи алоҳида аҳамиятга молик. Рисола ўзбек матбуотининг шаклланиш тарихини ўрганишда муҳим манбадир. Қатағон қурбони бўлган. Тошкент кўчаларидан бирига 3. С. номи берилган.

Ас: Танланган асарлар, Т., 1974.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁ САИД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ТАРИХ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты