ЗИЁВУДДИН ТОҒЛАРИ — Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тоғлар. Зарафшон тизма тоғларининг энг чекка ғарбий қисми. Кенглик бўйича йўналган. Энг баланд жойи 866 м. 3. т. нинг айрим қисмлари шарқда Катармая (807 м), Қоратов (723 м), Қизбиби (818 м), марказий қисмида Туситов (866 м), Турекбобо (841 м), Қиртов, ғарбда Қоратов, Хўжа Болтатоғ (740 м), Азкамар платоси деб аталади. 3. т. шарқда Қарноб бели орқали Зирабулоқ тоғлари, шим. ғарбда Азкамар платоси орқали Зарафшон водийси, шим. да Малик чўли ва жан. да Қарноб чўли билан чегарадош.
3. т. шимолий ва нисбатан баландроқ (670—860 м) жан. тизимлардан иборат. Жан. ён бағирлари тик кўтарилган ва қисқа сой ва ўзанлар билан кучли парчаланган. Қояли, яланғоч туб жинслар қатламлари Қарноб чўлига тик тушган. Тор ва чуқур тоғ даралари жинслар қатламларини кесиб ўтган. Сувайирғич қисмларида куэста рельеф шакллари учрайди. Тоғларнинг сувайирғич кисми ўткир қиррали ва найзасимон шаклда. 3. т. йирик антиклиналдан иборат, унинг замини қуйи силурнинг кристалли сланец, оқактош, гилли қумтошли сланецларидан иборат. Ёғин миқдорининг камлиги (йилига ўртача 200—225 мм) ва тоғлар баланд бўлмаганлигидан сойларда фақат бахрр ва ёз бошларида сув оқади. Тоғ этаклари ва ён бағирлари нураган жинсларнинг парчалари билан банд. Тупроқлар яхши ривожланган ён бағирларда эфемерлар (ранг, қўнғирбош), тоғ шувоғи, тошлок тупроқларда турли ўт буталар (тиканли бодом) тарқалган. 3. т. нинг шим. этакларида Навоий ва Зиёвуддин ш. лари, жан. этагида Қарноб қишлоғи жойлашган. 3. т. да цемент ишлаб чиқариш учун хом ашё, қурилиш материаллари манбалари мавжуд.