ЗИЁДУЛЛАЕВ

ЗИЁДУЛЛАЕВ Саидкарим (1913. 15. 10, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон ФА акад. (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи (1973), йқтисод фанлари дри (1966), проф. (1982). Москва коммунал қурилиш интини тугатган (1938). Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати вазири (1946—48), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари ва Давлат план комитети нинг раиси (194855; 195774), Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқ қурилиши вазири (1955—56), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари ва Мирзачўл ерларини суғориш ва ўзлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи (1956—57). Ўзбекистон ФА ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаши раиси (1974—89), Иқтисодиёт интида маслаҳатчи (1989 й. дан). Илмий ишлари Ўзбекистон саноати ва уни ривожлантириш масалалари, режалаштириш, капитал қурилиш, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш, муаммоларига бағишланган. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁДУЛЛАЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты