ЗИЁЛИЛАР

ЗИЁЛИЛАР, интеллигенция — ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишилар. 3. деганда одатдан ташқари ҳолатларда тезда чорасини топа оладиган, нарсабуюм ёки жараённинг моҳиятини тўғри ва дарҳол англаб оладиган, умуман, ақлфаросатни ишлата олиш, тез фикр юритиш ва хулоса чикариш қобилиятига эга бўлган одамлар тушунилади. 3. атамаси халқаро миқёсда қўлланиладиган интеллигенция атамасига мое келади. Интеллигенция атамасининг ўзагида лотинча intelligentia, intellegentia — ақлли, билимли, идрокли киши деган маъно ётади. Интеллигенция сўзини рус ёзувчиси П. Д. Боборикин (1836—1921) рус тилига киритган. Узбек тилидаги зиёли сўзининг ўзагида зиё, нур маъноси ётади. Зиё сўзи илм, маърифатни ифодалашда қўлланади, зиёли сўзи илмли, маърифатли, билимдон киши маъносини англатади. 3. юксак ахлоклилик ва демократизм тимсоли, яхши фазилатларга эга бўлган, турли хурофотлардан холи инсонлар ҳисобланади. Ёвузлик, тажовузкорлик, шафқатсизлик, очкўзлик сингари тубан хусусиятлар зиёлиликка зиддир. Ўзида бундай салбий сифатлар бўлган 3. аклидрокни, илмни ёвуз мақсадларга хизмат қилдириши мумкин. 3. атамасини интеллигенция атамасининг таржимаси сифатида Узбекистонда 19а. нинг охири — 20а. нинг бошида дастлаб жадидлар қўллашган.

3. тарихда меҳнатнинг жисмоний ва аклий меҳнатга ажралиши туфайли вужудга келган. Дастлаб одамлар, асосан, жисмоний меҳнат билан тирикчилик қилишган бўлса, даврлар ўтиши б-н жамиятда аклий меҳнатга эҳтиёж пайдо бўлди. Кишиларга илммаърифат ўргатувчи ўқитувчилар, даволовчи шифокорлар, дину диёнатни тарғиб қилувчи, муҳтожларга таскин берувчи руҳонийлар, кишиларни маънавийруҳий, эстетик тарбияловчи ёзувчи, мусиқачи, рассомлардан иборат ижтимоий қатлам шаклланиб, ривожлана борди. Шу тарзда кишилар меҳнат шароитининг ўзгариб бориши билан ақлий меҳнатнинг мавқеи кучайиб, кўлами кенгайиб борди. Бу эса 3. сонининг ошишига олиб келади. 3. кўпайган сари жамиятда маънавий юксалиш юз беради. 3. халқни маънавий етаклаб борувчи қатлам ҳисобланади. Бу қатлам эркин фикрловчи, ўзининг мустақил қарашларига эга бўлган кишилардан иборат. Ҳур фикр ҳамма вақт ҳам жамиятни бошқарувчиларнинг манфаатларига мое келавермаган. Буни коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган даврдаги сиёсатдан кўриш мумкин. Уша пайтда бу қатлам ишчилар ҳамда деҳқонлардан кейинги ўринга қўйилган.

Социологлар жамиятдаги ижтимоий қатламларни ўрганишда Зиёлиларни таркиби мураккаб бўлган ижтимоий табақа сифатида таърифлайдилар, бу табақа бир неча гурухларга ажратилади. Уларни:

1) аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишидаги 3. (ўқитувчи, врач ва б.);

2) муҳандистехник ходимлар;

3) руҳонийлар;

4) маданият ходимлари;

5) жамиятни бошқарувчи амалдорларга ажратиш мумкин. Бундан ташқари, Зиёлиларни яшаш жойларига қараб қишлоқ З. и, шаҳар З. и. ; ёшига кўра; жинсига кўра; яшайдиган минтақаси, мамлакатига кўра; шуғулланаётган касбининг мазмунига кўра; қай даражадаги мулкка эгалигига кўра; авлодаждодларининг табақасига кўра гурухларга бўлиш мумкин. Сўнгги даврдаги ижтимоий тараққиёт меҳнатнинг мазмунини кескин ўзгартириб юборди. Ақлий меҳнат талаб қилувчи янгиянги иш соҳалари вужудга келди. Юксак ривожланган техника, илғор технологиянинг кучайиши бундай меҳнатга бўлган эҳтиёжни ҳар қачонгидан ҳам ошириб бораётир. Интеллектуал жиҳатдан юксак ривожланган давлатларгина дунёда устувор мавқеини эгалламоқда. Бу ҳол 3. ва зиёлиликнинг моҳиятига янгича ёндошишни, Зиёлиларнинг жамият ҳаётидаги роли масаласини чуқурроқ ўрганишни тақозо қилади.

Бахтиёр Тўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ФОРОБИЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты