ЗИКР

ЗИКР (араб. — эслаш, ёдга олиш) — тасаввуфда худони ёдга олиш билан боглик «само» маросими ва шу маросимда ижро этиладиган мусиқийшеърий туркум. Мусулмонлар орасида 10—11а. ларда шаклланган. Илоҳиётчилар Аллоҳни ёдга олиш зарурлигини Қуръони каримнинг «Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (13:28) деган кўрсатмаси билан боғлайдилар. Зикрнинг асосий фалсафийэстетик мақсади важд (экстаз), яъни инсоннинг мусиқа, шеър ва рақс воситасида олий Ҳақиқат (Тангри) билан ҳиссийруҳий бирлашиб, уйғуклашиб кетишидир. Турли хил тасаввуф тариқатларида Зикрнинг хилмахил кўринишлари ишлатилади. Мас, Туркистонда энг кўп тарқалган нақшбандия тариқатида «Зикри жаҳрий» («Ошкора, катта 3.» ёки «Хонакрйи» деб ҳам аталади), «Зикри хафий» («Яширин, кичик 3.», тор доирада ижро этилган), «Зикри ададий» («Санокли 3.»), «Зикри аллония» («Эълонли 3.»), «Зикри дил» каби турлари қўлланилган. Жалолиддин Румий асос солган мавлавия тариқатида 3. маросимига мусиқий асбоблар ва рақслар кенг жалб қилина бошланган.

Нақшбандия тариқатида З«икри жаҳрий» туркумининг асосий қисмлари усулларнинг зарбларига кўра, «Якзарб», «Дузарб», «Сезарб», «Чорзарб» деб аталган. Асосий қисмларнинг ўзгартирилган кўринишлари «Чопқин» деб юритилган. Зикр нингбошланиши, асосий қисмлар оралиғи ва туркум якунида Қуръон суралари речитатив (нутқдош) услубида куйланади. Туркумнинг қисмлари куйоҳанг, усулритмик тузилмалари Шарқ халклари мусиқа мероси, хусусан, ўзбек ашула жанрига таъсир кўрсатган. 3. мавлуд ва б. диний маросимларнинг таркибий қисмига айланган. Ўзбекистон композиторларидан Ик. Акбаров («Шоир хотирасига» поэма), А. Козловский («Улуғбек» операси) ва б. 3. усул-оҳангларидан фойдаланишган.

Абдуманнон Назаров.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИКР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ
МУСИҚА
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты