ЗИНДИҚ

ЗИНДИҚ (араб. — динга ишонмайдиган, худосиз, атеист) — ўрта асрларда ислом таълимотини рад этган, бошқача фикрловчи фалсафий оқимлар, дуалистлар, шунингдек, монийлик, маздақийлик ва хуррамийлар таълимоти вакилларига берилган умумий ном. 3. номи берилган кишилар динга қарши, атеист деб ҳисобланган, улар доимо таъқибда бўлган, қўлга тушганда эса қаттиқ жазоланган. Фақиқлар уларнинг хаттиҳаракатини пайғамбарни ҳақоратлаш билан баробар деб билиб, ўлимга маҳкум, деб ҳукм чиқарганлар. Ислом тарихида Зиндиққа қарши намунали жазо чоралари кўрилган ҳоллар кўп бўлган. 3. тушунчасини ҳоз. вақтда ислом ақидапарастлари «дин манфаати йўлида етарлича қайғурмаётганлар»га нисбатан ҳам қўллайдилар.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИНДИҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИСЛОМ
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты