ЗИНО (араб. — бузуклик, фаҳш, зинокорлик) — ислом ақидасига кўра, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши. 3. исломда қаттиқ қораланадиган гуноҳлардан ҳисобланади. Қуръонда «Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуклиқдир — энг ёмон йўлдир», дейилган (17:32). Шариатда 3. учун юз дарра уришдан тортиб ўлим (тошбўрон қилиш) жазосигача белгиланган. Лекин жазога ҳукм қилиш учун 3. билан айбланувчиларнинг ўзлари иқрор бўлиши ёки тўртта ишончли гувоҳнинг гувохлик бериши шарт қилинган. Акс ҳолда, диний манбаларда айтилишича, арзимаган сабаблар билан инсоннинг обрўси тўкилиши, иғвогар, бўҳтончиларга қўл келиши мумкин.