ЗИНОВЬЕВ Георгий Васильевич

ЗИНОВЬЕВ Георгий Васильевич (1877, СанктПетербург — 1934, Москва) — Туркистонда совет режими ўрнатишда фаол қатнашган ҳарбий арбоб. 1918—21 й. ларда Туркистон армияси ва ЗТуркистон ўқчи дивизияси, Фарғона армияси қўмондони ҳамда Туркистон фронти инқилобий ҳарбий кенгаши аъзоси сифатида истиклолчиларга қарши курашни уюштирди. Бухоро босқини (1920 й. авг. — сент.)ни уюштиришда М. В. Фрунзенинг энг яқин ёрдамчиси бўлиб, қизил армия қўшинларига бевосита қўмондонлик қилди. 1920 й. окт. да 3. бошчилигида 31000 кишилик қизил армия Фарғона водийсидаги истиқлолчиларга қарши ташланди. Истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарлари билан музокаралар пайтида бир гуруҳ қўрбошилар унинг буйруги б-н қўлга олиниб, хиёнаткорона равишда отиб ташланди (1921). 3. кейинчалик Ўрта Осиё ҳарбий округи қўмондонининг ўринбосари ва б. лавозимларда ишлади.

Ад:. Ражабов Қ. К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Туркестан в начале XX века: К истории истоков национальной независимости, Т., 2000.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИНОВЬЕВ Георгий Васильевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАДИДЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты