ЗИРАБУЛОҚ ТОҒЛАРИ

ЗИРАБУЛОҚ ТОҒЛАРИ — Самарқанд вилоятидаги тоғлар. Геологик жиҳатдан Зарафшон тизмасининг шим. ғарбий давоми. Шарқда Жом чўли, ғарбда Зиёвуддин тоғлари билан чегарадош. Жан. да Қарноб чўли текислигидан тик поғона б-н ажралган, шим. да Зарафшон дарёси водийсига туташган. Энг баланд жойи 1120 м. Шим. қисмининг бал. 930 — 1100 м, марказий қисми 830—890 м. Жан. қисмида Айрибел, Қўшдара, Жалқир, Алёмий (1054 м), Пиёзтоғ, Маҳмудтоғ (962 м), шим. да Бештоғ ва б. тоғ тизмалари мавжуд. Уларнинг жан. ва жан. ғарбий ён бағирлари тик кўтарилган қояли, туб жинслари яланғоч, турли нураш шакллари билан мураккаблашган, чуқур ва тор даралар ҳамда сойлар билан кучли парчаланган. Шим. ва шим. шарқий ён бағирлари ётиқроқ ва астасекин тоғ этаги текислигига қўшилиб кетади. Пролювиал шлейфлар тоғлардан бошланган сойларнинг конус ёйилмаларидан иборат. Шим. ён бағирларида тепаликлар ва улар оралиғида сойликлар мавжуд. Қуруқ сойлар (Жиничкасой, Кўксой, Устунгусой, Чалқудуқсой ва б.) да эрта баҳор ва ёз бошида сел сувлари оқади.

Зирабулоқ тоғларининг шим. тизмалари қуйи силурнинг қумтошсланец ётқизиклари, барча қояли тоғ тизмалари юқори силурнинг оҳақтошларидан ташкил топган. Зирабулоқ тоғларининг марказий плато қисмида силур ётқизиқларини интрузив жинслар (гранит) ёриб кирган. Тоғ этакларини бўр, палеоген ва неогеннинг чўкинди жинслари ташкил қилган. Марказий қисми платосимон рельеф шаклига эга, палеозойнинг интрузив қатламларидан иборат. Кисқа, лекин чуқур водийлар (Дараитут, Тим, Сипки, Каттасой, Муллабурҳон, Девонасой, Жузумлисой ва б.) қалин оҳактош қатламларини кесиб ўтган. Улар баҳорда тўлиб оқиб, ёзда деярли қуриб қолади. Тоғларда типик бўз тупроқлар тарқалган. Шим. ён бағирларининг қуйи қисмларида эфемерлар, ширач, марказида оқкурай аралаш усади. Қад. денудация юзаларида трагантли астрагал, бодом, тоғ этакларида қўзиқулоқ, оққурай, шувоқ ўсади. Зирабулоқ тоғларида қурилиш материаллари, оҳак ишлаб чиқариш учун гипс ҳом ашёси конлари бор. Кдлай ва симоб конлари (Ингичка) ишлаб турибди. Тоғ этакларида Оқтош ш., Ингичка шаҳарчаси, Карноб қишлоғи жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИРАБУЛОҚ ТОҒЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ТЯНЎПАН
ОСИЁ
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты