ЗИРК (Berberis vulgaris L.) , қорақанд — зиркдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб буталар туркуми. Барглари қалин, қисқа бандли, кетмакет жойлашган. Гули сариқ, қўш гулқўрғонли, шингилга тўпланган; меваси резавор. Шим. ярим шарда тарқалган. 194 тури бор. 45 тури иклимлаштирилган. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида қизил зирк билан қора зирк тарқалган. 3. барги таркибида берберин, оксиконтйн, бербамин ва б. алколоидлар бор. Уларнинг мевалари нордон, мазали бўлганлигидан турли хил таомларга, жумладан, паловга солинади, овқатни хуштаъм қилади. Қора 3. кенг истеъмол қилинганлиги учун унинг тусига нисбат бериб «қорақанд» деб аталади. Табобатда жигар хасталикларини даволашда, иситмани пасайтирувчи, ич кетишни тўхтатувчи ва юракни мустаҳкамловчи восита сифатида қўлланилади.