ЗИРҲ ПЎЛАТИ — ҳарбий машиналар ва объектларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган пўлат. Легирланган пўлат жумласига киради. Таркибида 2,5% гача хром, 3% гача никель, 0,6% гача молибден, 0,2% гача ванадий, 1,5% гача марганец ва 2% гача кремний бўлади. Ҳарбий объектлар учун кўпинча 20—200 мм қалинликдаги прокатланган, прокатланган болғаланган ёки қуйма плиталар кўринишидаги 3. п. дан фойдаланилади. 3. п. техника мақсадларида, мас, электр кабелларини турли зарблардан ҳимоя қилиш учун ҳам ишлатилади.