ЗИҒИР ТОЛАСИ — зигир поясидан олинадиган маҳсулот. Майин, узун (0,5— 0,1 м), пишиқтола; чиройли товланиб туради. Зиғир поясидан ажратиб олиш учун поя ивитилади (қ. Ивитши). Ивитилган поя очиқ ҳавода ёки махсус қуритгичда қуритилади. Сўнгра эзиш машинасининг тишли жўвалари (валецлари) орасидан ўтказилиб, ёғочлик қисми синдирилади. Саваш машинасида тола чиқиндилар (калта тола ва ёғочлик)дан тозаланади. Сўнгра тараш машиналарида таралганда узун ва калта (таранди) толага ажралади. Йигирув машиналарида узун 3. т. дан юқори рақамли ип, таранди толадан паст рақамли ип олинади. 3. т. ни йигириб олинган ипдан турли буюмлар тўқилади. 3. т. дан мато тўқиш ип газлама тўқишдан фарқ қилмайди (қ. Тўқувчилик).