ЗОКИР ЭШОН ТЎДАСИ

ЗОКИР ЭШОН ТЎДАСИ — 19 а 2 ярмида Қўқонда ижод қилган ўзбек профессионал актёрлар тўдаси («Касабаи созанда»). Корфармони — Зокир эшон. Ризо қийиқ, Саъди махсум, Нормат қизиқ, Бойбува қизиқ, Мўмин қишлоқи, Баҳром қизиқ, Усмон қизиқ, Рўзи гов, Давлат қизиқ, Кал сариқ қизиқ, Авлиёхон қизиқ каби 30 дан ортиқ қизиқчи актёр, ҳофиз, созанда ва раққослардан иборат бўлган. Актёрлик санъатидаги асосий бадиий ифода қуроли импровизация, маъноли имо-ишора, ҳаракат ва ўткир сўзлик ҳамда таклидчиликка катта эътибор берилган. Қўқон хонлигининг ҳамма шаҳарларида томошалар кўрсатган. Репертуари «Хон ҳажви», «Заркокил», «Сиркатароқ азизлар», «Фарзанд дуоси», «Кигиз ўғриси», «Атторлик» каби сатирик саҳналар, ҳажвия, аския, мусиқа, ашула ва рақслардан иборат бўлган.

Ад.: Раҳмонов М., Ўзбек театри тарихи, Т., 1968.

Мамажон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОКИР ЭШОН ТЎДАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
МУСИҚА
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты