ЗОКИРЖОН ҚИЗИҚ Овулов (1886 Андижон — 1975) — халқ қизиқчиси. 12 ёшидан Азим чўкиндининг қизиқчилар тўпида жарчилик, сўнг масхарабозлик қилган. М. Мансуровнинг цирк труппасида (1904—05) Юсуфжон қизиқ Шакаржоновдан сабоқ олган. Собир қори, Ортиқ, Рафиқ, Карим каби қизиқчилар б-н бирга «Бола ўқитиш», «Кетмон тилаш», «Ўлик сотди» каби халқ комедияларида ўйнаган. 1918—25 й. ларда Майрамхон циркида, А. Макаров, Э. Холмирзаев тўпларида ишлаган. Кейинчалик турли созанда тўпларида, кўпинча Иброҳим қизиқ Тешабоев билан қизиқчилик қилган. «Мамаюсуф», «Келин туширди», «Хожи кампир», «Тўрт жинни» каби қад. оғзаки комедияларни тиклаб, халқ орасида намойиш қилган.
Ад.: Қодиров М., Масхарабоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971.