ЗОКИРОВ Қодир Зокирович

ЗОКИРОВ Қодир Зокирович (1906. 25.7, Жалолобод — 1992.9.8, Тошкент) — ботаник, Ўзбекистон ФА акад. (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1956), биол. фанлари д-ри (1951), проф. (1951). СамДУни тугатган (1933). Ўрта Осиё ун-ти ўсимликлар систематикаси ва географияси кафедраси доценти (1941 —43), Низомий номидаги Тошкент пед. ин-ти ботаника кафедраси мудири (1943—52), Ўзбекистон ФА Ботаника ин-ти директори (1952—56), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА прези-денти (195761). Фарғона педагогика ин-ти ректори (1963-66), 1966 й. дан Ўзбекистон ФА Ботаника ин-ти Ўсимликлар ресурси бўлими мудири. Илмий ишлари ўсимликлар (таксономик бирликлар) системаси, флора, ўсимликлар қоплами ва ўсимликлар хом ашёларини ўрганишга оид. Ўсимликшунос-систематик сифатида кампирчопондошлар, торондошлар, кўкнордошлар, ҳилоладошлар ва б. оилаларни ўрганиб, янги туркум ва турларни кашф этди. Ўзбек тилида ботаника терминларини яратишга асос солди. 3. кўп жилдли «Ўзбекистон флораси»ни тузишда фаол қатнашди. «Русча-ўзбекча ботаника атамаларининг қисқача изоҳли луғати»ни (бошқа муаллифлар билан бирга, 1963), кейинчалик «Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат»нинг I жилдини чоп этди (X. Жамолхонов б-н ҳамкорлик-да). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968).

Ас: Зарафшон дарёси ҳавзаси флораси ва ўсимликлар қоплами [2 жилдли], Т., 1955, 1961.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОКИРОВ Қодир Зокирович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЕОГРАФИЯ
ТОШКЕНТ
БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА БОТАНИКА БОҒИ
ФРАНЦИЯ
ТАРИХ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты