ЗОКОНИЙ Низомиддин Убайдулло

ЗОКОНИЙ Низомиддин Убайдулло (1270/1280 – Эрон – тахм. 1370) – форс ёзувчиси ва шоири, форс адабиётида ҳажв (сатира жанри) асосчиси. Закон ва Бағдоддаги билим масканларида таълим олган. Араб ва форс тилларида ижод қилган. Зоконийнинг «Наводир ул-амсол» («Нодир масаллар»), «Ахлоқ ул-ашроф» («Зодагонлар ахлоқи»), «Сад панд» («Юз насиҳат») каби асарлари форс адабиётининг нодир намуналари ҳисобланади. «Муш-у-гурба» («Мушук ила сичқон») кичик ҳажмли мажозий достони жаҳон халқларининг кўплаб тилларига, шунингдек, ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, 1907 —09 й. ларда бир неча бор чоп этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОКОНИЙ Низомиддин Убайдулло ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты