ЗОЛОТАРЁВ Василий Андреевич (1872, Таганрог — 1964, Москва) — рус ком-позитори, мусиқашунос олим, педагог. Россияда хизмат кўрсатган артист (1932), проф. (1918). Белоруссия халқ артисти (1949). Петербург консерваториясини тугатган (1900). Ўзбекистон композиторлик ижодиёти, хусусан, вокал-симфоник мусиқа ривожига ҳисса қўшган. Золотарёвнинг «Оқ гул» операси, ўзбек халқ куйлари («Ражабий» ва «Мирзадавлат») асосидаги «Фарғона марши», «Ўзбек рапсодияси» ва рақс сюитаси (1931), «Навоийнинг 6 ғазали» вокал-симфоник сюитаси (1941), ўзбек шоирларининг шеърларига ёзган романслари бор. Опера, балет, камер асарлари, шунингдек, «Фуга. Амалий ўзлаштириш учун қўлланма» (3-нашри — 1965) ва б. китоблар муаллифи.