ЗОЛЯ

ЗОЛЯ (Zola) Эмиль (1840.2.4 — Париж — 1902.29.9) — француз ёзувчиси. Илк ижоди романтизм руҳида: «Нинон эртаклари» (1864), «Клоднинг тавбаси» (1865), «Марҳумнинг васияти» (1866) ва б. 60-й. ларда натуралистик рухдаги «Ўликлар васияти» (1866), «Тереза Ракен» (1867), «Мадлен Фера» (1868) каби романлар езди. «Ругон-Маккарлар» 20 жилдли романлар туркумида (187193) Наполеон давридаги сиёсий тузум қораланган («Ругонларнинг улғайиши», 1871; «Тор-мор», 1893), жамиятдаги молиявий ҳийла-найранглар фош этилган («Ўлжа», 1872; «Пул», 1891), киборларнинг ахлоқсизлиги кўрсатилган («Нана», 1880), амалпараст, маънавий қашшоқ кимсалар калака қилинган («Париж қуртлари», 1873), насронийларнинг тескаричилик ҳаракатлари фош этилган («Плассаннинг забт этилиши», 1874). 3. бир қатор романларида оддий меҳнаткашларнинг олижаноб тимсолларини ёрқин бўёқларда тасвирлаган. Хусусан, «Қопқон» (1877) романида косиб ва ҳунармандлар ҳаёти, «Ҳамал» (1885) романида эса ишчиларнинг турмуш тарзи акс эттирилган. «Тереза Ракен» (1873 й. да саҳналаштирилган) драмаси ва «Рауберден ворислари» комедияси ёзувчининг энг яхши саҳна асарларидир. 3. ижодида ижтимоий мав-зулар устувор мавқега эга. «Уч шаҳар» трилогияси («Лурд», 1894; «Рим», 1896; «Париж», 1898), тугалланмай қолган «Тўрт инжил» тетрологияси («Ҳосилдорлик», 1899; «Меҳнат», 1901; «Ҳақиқат», 1903) бунга мисол бўлади. 3. ижтимоий ҳаётга ҳам фаол аралашган ва 19-а. охирларида Францияда жуда катта шов-шувга сабаб бўлган «Дрейфус иши» (бошқа миллат вакилининг сохта айб б-н қамалишига қарши) бўйича Франция Республикаси Президентига «Мен қоралайман!» (1898) номли очиқ хат билан мурожаат қилган. Республика ҳукумати 1898 й. 23 фев. да ёзувчини қамаш ҳақида ҳукм чиқаради. 3. чет элга қочади (1899 й. да Ватанига қайтади). 3. халқ учун театр яра-тишни орзу қилган эди. «Франциянинг олға юриши» туркумидаги драмаларида инқилобий шиор остида мустабидлик руҳини яширган Учинчи республикага қарши курашни давом эттиришни мақсад қилган эди. Лекин бу мақсадини амалга оширолмади. 3. ро-манларида гарчи қалтис ижтимоий зиддиятлар тасвирланган бўлса ҳам, у маълум сиёсий тузумга дастёрлик қилишни ор деб билган. У ҳар доим ўзи танлаган тамойилга — ҳаққоният та-мойилига содиқ қолади. Унинг романларини ўқиб бутун бир давр ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. 3. нинг «Ҳикоялар» (1937), «Тегирмон қамали» (1942) ва «Ҳамал» (1981, таржимон Хайрулла Эргашев) асарлари ўзбек тилида нашр этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОЛЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОМАНТИЗМ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты