ЗОМИН

ЗОМИН — Зомин туманидати шаҳарча (1986). Зомин туманининг маъмурий маркази. Вилоят маркази Жиззах ш. дан 68 км. Зоминсув сойидан сув ичади. Якин т. й. станцияси Даштобод (20 км). Аҳолиси 16,9 минг киши (2000). 3. тарихий шаҳар бўлиб, қадимда Сарсанда, Сусанда, Сабза номлари билан ҳам юритилган. Унинг асос солинган йили номаълум. Лекин араб географ сайёҳ олимлари Ибн Ҳавкал, Муқаддасийлар (Ю-а.)нинг маълумотларига кўра, 3. араблар келмасдан олдин ҳам бўлган ва Уструшонада йи-рик шаҳарлардан ҳисобланган. Шаҳар Зоминсувнинг ҳар иккала соҳилига жойлашган. 10-а. да 3. ёнида қад., араблар келгунга қадар бўлган эски шаҳарнинг харобалари сакланганлиги манбаларда қайд этилган. Шаҳар ёнида жоме масжиди бўлган. Зоминнинг Самар-қанд, Бухоро, Шош (Тошкент) ва Фаргона водийси ш. ларини богловчи катта карвон йўлида жойлашганлиги унинг равнақига ижобий таъсир этган. 15—17-а. ларда 3. мустаҳкам қалъадан иборат вилоят маркази эди. 1868 й. рус подшо ҳукумати қўшинлари томонидан босиб олингунга қадар Бухоро амирлигига қарашли бўлган ва вақт ўтиши билан аввалги мавқеини йўқотган. Зоминда автокорхона, туман қурилиш бошқармаси, маҳаллий саноат ва миллий буюмлар и. ч. корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўл қурилиш ва таъмирлаш идо-раси, маданият уйи, алоқа бўлими, уму-мий таълим мактаблари, кутубхоналар, туман марказий касалхонаси, санитария эпидемиология ст-яси, дорихона бор. Зомин — Тошкент, Зомин — Жиззах, Зомин — Гулистон йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОМИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ХИТОЙ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты