ЗОМИН TOF-ЎРМОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ

ЗОМИН TOF-ЎРМОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ — Жиззах вилоятида жойлашган. Туркистон тизма тоглари ғарбий қисмининг шим. ён бағрида, Кўлсой ва Ғўралассой ҳавзаларини ишғол этган. Жан. Тожикистон билан чегарадош. Майдони 15,5 минг га, шундан 11,2 минг га арча ўрмонзорлари. Дастлаб 1926 й. да Ғўралас тоғ-арча қўриқхонаси номи билан ташкил этилган. Қўриқхонада тоғ ўрмонларини ва арча биол. сини ўрганиш, арчазорларни кўпай-тириш, ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш ишлари олиб борилади. Рельефининг мураккаблиги ва турли иқлимтупроқ шароитларига кўра, қўриқхонада 3 ўсимлик минтақаси (дашт, ўрмон, субальп) мавжуд. Қўриқхона ҳудуди типик тоғли ўлка бўлиб, денгиз сатҳидан 1760—3500 м баландликда (энг юқори нуқта — Туралас тоғи 3560,5 м баландликда). Йиллик ўртача v ёғин миқдори 400 мм дан ортиқ. Иқлими кескин континентал, максимал ҳарорат ёзда 33°, қишда —35—38°. Қўриқхона ҳудудида арчазорларнинг қуйи қисмида (1900— 2700 м) Зарафшон арчаси ва қора арча, ўрта қисмида (2100—2800 м) совур арча, юқори қисмида (2100—3200 м) ўрик арча усади. Булардан энг кўп учрайдигани совур арчадир. У қора арча ва ўрик арча орасида ҳам ўсаверади. Қўриқхонада 180, ҳатто 400 ёшга кирган арчалар бор. Арчадан ташқари Тяньшан четани, Туркистон қайини; буталардан зирк, наъматак, учқат, ирғай, тобулғи ўсади. Қўриқхона ҳайвонот дунёси хилма-хил. Қўриқхонада Республика Қизил китобига киритилган туркистон силовсини, оқ тирноқли айиқ, архар, барс шунингдек, бўри, бўрсиқ, тулки, жайра, тўнғиз ва б. яшайди. Қўриқхона ҳудудида ўсимликларнинг 720, турли қушларнинг 130, сут эмизувчиларнинг 37 тури, судралиб юрувчилардан 8, балиқнинг бир тури тавсифланган.

Паррандалардан пушти шақ-шақ, тўрғай, миққий, зағча, зағизғон, каклик, бедана, болтатумшуқ, говкаптар, ғуррак, туркистон уккиси, бойқуш ва б. бор. Қўриқхонада унинг ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини ўрганиш бўйича илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот ишлари олиб борилади.

Борис Дъякин.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОМИН TOF-ЎРМОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ТОЖИКИСТОН
РОССИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты