ЗОММЕРФЕЛЬД

ЗОММЕРФЕЛЬД (Sommerfeld) Арнольд (1868.5.12, Кенигсберг — 1951.26.4, Мюнхен) — немис физиги ва математиги. Кенигсберг ун-тини тамомлаган (1891). Илмий ишлари атом назарияси, металлар назарияси ва математик физикага оид. Дифракциянинг аник, математик назариясини ишлаб чикди (1895), Зоммерфельд интеграли тушунчасини фанга киритди (1896), икки мухит чегарасига жойлаштирилган вертикал диполнинг нурланиш масаласини ҳал этди (1909). Н. Бориинг атом моделига аникдик киритди ва релятивистик механика назариясини атом назариясига татбиқ қилиб, водород спектрининг нозик структураси назариясини яратди (1916). 3. металларнинг квант назариясига асос солган (1928). У электронларнинг тормоз нурланиши назариясини ишлаб чиқди (1931). Фаннинг бошқа соҳаларига доир ишлар муаллифи.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОММЕРФЕЛЬД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФИЗИКА
КИМЁ
МАТЕМАТИКА
МАЙДОН КВАНТ НАЗАРИЯСИ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты