ЗОНАВИЙ НАЗАРИЯ — кристалл панжаранинг даврий майдонида ҳаракатланаётган валент электронлар тўғри-сидаги назария; қаттиқ жисм квант механикасининг асосий бўлимларидан бири. 3. н. асосини Ф. Блох (1928) ва француз физиги Л. Бриллюэн (1930) яратди.
Қаттиқ жиемнинг электр, оптик, механик, иссиклик ва магнит хоссалари валент электронларга боғлиқ бўлади. Маълумки, атомда электрон бир неча муайян энергетик ҳолатга эга, шунга мое равишда бир неча энергия зонаси вужудга келади. Аммо баъзи зоналар устма-уст тушиши ҳам мумкин. Ҳар бир зонадаги сатхлар сони кристалл панжарадаги атомлар сони N га тенг. Бу сатхларда электронлар Паули принци-пита мувофиқжойлашади. Энди электронлар айрим атомга эмас, балки бутун кристаллга тегишли бўлиб қолади. Металларда тегишли атомнинг валент электрони энергетик сатҳидан ҳосил бўлган энергиялар зонаси электронлар билан чала тўлади. Ташқи электр майдони таъсирида бу зонадаги электронлар юқорироқдаги бўш сатҳларга ўтади ва электр токини ўтказишда иштирок этади. Кристаллдаги бутунлай тўлган зоналар валент з о нал ар, чалатўлган ва бўш зоналар ўтказувчанлик зоналари деб аталади.
Т-ра мутлақ нолдан юқори бўлганда иссиклик ҳаракати оқибатвда валент зонадаги электронларнинг бир қисми бўш зонага (ўтказувчанлик зонасига) ўтади ва ташқи электр майдони таъсирида тезлашиб, электр токи ҳосил қилишда иштирок этади. Электронлардан бўшаган жойлар («коваклар») хам ток ўтказишда қатнашади. Т-ра мутлақ нолга тенг бўлганда валент зонада бўш ўринлар бўлмагани учун ташқи электр майдони бундаги электронларни тезлаштира олмайди (тартибли ҳаракатга келтира олмайди) ва ток ҳосил бўлмайди.
3. н. натижалари қаттиқ жисмнинг кўпгина муҳим қонуниятлари ва хоссаларини тушунтиришга имкон беради ҳамда хоз. замон металлар, ярим-ўтказгичлар ва диэлектриклар физикасининг ривожланишига асос бўлади.