ЗООЛОГИЯ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА Зоология институти — ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги, экологияси, биологияси, аҳамиятини ўрганиб, улардан оқилона фойдаланиш, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи туғилган турларни муҳофаза қилиш, зараркунандаларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича илмий асослар яратувчи ва мувофикдаштирувчи марказий илмий муассаса.
Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология ин-тидан 1950 й. да мустақил бўлиб ажралиб чиққан. Ин-тда Ўзбекистон ҳайвонот оламининг биологик хилмахиллиги, систематикаси, экологияси, хўжалик аҳамиятига молик умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар биологияси ҳамда ривожланиш цикли тадқиқ этилади; республикадаги биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, овчилик ва балиқчиликни ривожлантиришга оид тавсияномалар; ёввойи ҳайвонларнинг ноёб ва камайиб бораётган турларини тутқинликда кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилади; инсон фаолия-ти туфайли табиатда рўй бераётган ўзгаришларнинг ҳайвонот оламига таъсири ўрганилади ҳамда ҳайвонларнинг биологик хилма-хиллигини саклаб қолиш б-н шуғулланилади; турли ҳудудларда чорва ҳамда ёввойи ҳайвонларда учрайдиган экто-ва эндопаразитлар экологияси ҳамда биологияси, уларнинг зарари ўрганилади; қ. х. ҳайвонлари ва экинлари зараркунандалари ҳамда уларга қарши курашнинг назарий ва амалий асослари ва б. масалалар ишлаб чиқилади.
Ин-тда 5 бўлим (умумий энтомология ва арахнология, умумий паразитология, сув зоологияси, қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар, эволю-цион морфология ва ҳужайра биологияси), 11 лаб. (ҳашаротлар экологияси ва систематикаси, ҳашаротларни биологик назорат қилиш, арахнология ва тупроқ зоологияси, паразитология, гельминтология, ихтиология ва сув умуртқасизлари, герпетология, орнитология, териология, экологик физиология ва ҳужайра биологияси, мор-фологик қиёслаш ва ҳайвонлар токси-кологияси) ҳамда инсектарий ва заҳарли илонлар питомниги фаолият кўрсатади. Ин-тнинг фондида 34 мингга яқин ҳайвонлар коллекцияси тўпланган. 60 дан ортиқ монография, 60 га яқин илмий тўплам, 100 га яқин такдимнома ва методик қўлланмалар, 40 дан ортиқ илмий оммабоп рисолалар нашр этилган. Булар орасида Т. 3. Зоҳидовнинг 4 жилдли «Зоология энциклопедияси» Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Жалолиддин Азимов. Элмурод Шерназаров.