ЗОҲИДЛИК, аскетизм — тарки дунёчилик, сакланиш. Худонинг марҳаматига мушарраф бўлиш учун тарки дунё қилиш зарурлиги ҳақидаги диний тасаввур. 3. христианликда монахликда кўринса, исломда дарвишлик, чилла ўтириш, рўза тутиш, зикр тушиш кабиларда намоён бўлади. Тасаввуфда 3. Аллоҳнинг зикрига халал берувчи барча нарсаларни тарк этиш демакдир. Бунда Аллоҳга ширк келтирищдан сакланиш ва ибодатда риёдан холи бўлиш; барча гунохлардан ва ҳаром нарсалардан сакланиш ва ниҳоят ортиқча дунёвий ашёларга мехр қўймаслик назарда тутилади. Шариат ва тариқат одобларига бу хилда риоя этишни Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Хўжа Аҳрор, Нажмиддин Кубро ва б. тарғиб этганлар.