ЗОҲИДОВ Теша Зоҳидович

ЗОҲИДОВ Теша Зоҳидович (1906.10.5, Қўқон — 1981.22.8, Тошкент) — Ўзбекистонда зоология фани ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон ФА акад. (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947), биология фанлари д-ри (1948), проф. (1949). Урта Осиё ун-тини тугатган (1931). Шу ун-т ректори (1932, 1941, 1950-51). Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология ин-ти директори (1946-50), Ўзбекистон ФА президенти (1952 — 56). Асосий ишлари умуртқали ҳайвонларни ўрганишга, зоология фанини тарғибот қилишга бағишланган. Қизил-қум умуртқали ҳайвонларининг фау-нистик таркиби ва экологиясини ўрганган. «Зоология энциклопедияси» (1—4-жилдлар, Т., 1957—79) асари учун Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати унвонига сазовор бўлган (1971).

Ас: Зоология энциклопедияси (Қушлар, Т., 1957, Сут эмизувчилар, Т., 1960; Амфи-биялар ва рептилиялар, Т., 1969; Баликлар ва тубан хордалилар, Т., 1979); Биоценозы пустыни Кызылкум, Т., 1971.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОҲИДОВ Теша Зоҳидович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БЕРУНИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты