ЗОҲИРШОҲ

ЗОҲИРШОҲ Муҳаммад (191* 15.10, Кобул) — Афғонистон шоҳи (1933.8.11 — 1973.24.8). Муҳаммад Нодиршоҳнинг ўғли. Францияда таҳсил олган (1924 — 30). Афғонистонга қайтган ва ҳарбий офицерлар билим юртини тугатган (1931). 1932—33 й. ларда миллий мудо-фаа вазири ўринбосари, 1933 й. да ма-ориф вазири вазифасини бажарувчи. 1933 й. 8 нояб. да отасининг ўлимидан кейин тахтга ўтирган. Шохлик даврида мамлакат мустақиллигини мустаҳкам-лаш ва бетарафлик сиёсатини олиб борган, ҳарбий блокларга қўшилмасликка ҳаракат қилган. Миллий иқти-сод, маданият ва маорифнинг ривож-ланишига кўп ҳисса қўшган. 3. хорижда даволанаётганда жияни Муҳаммад Довуд ҳокимиятни қўлга олди ва унга тазйиқ кўрсатди. 1973 й. 17 июлда монархия тугатилиб, Афғонистон республика деб эълон қилингач, 24 авг. да тахтдан воз кечган. Оиласи билан Рим яқинидаги шаҳарчада яшаган. Мамлакатда толиблар ҳукмронлиги барҳам топгач, Ҳамид Карзай бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати таклифига кўра Афғонистонга қайтиб келган (2002 й. 18 апр.).


Кирилл алифбосида мақола: ЗОҲИРШОҲ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
АФҒОНИСТОН
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты