ЗУБАЙДА

ЗУБАЙДА (762—831) — Ҳорун ар-Рашиднинг хотини, амакисининг қизи, аббосийлар халифаси Амин (? — 813) нинг онаси. У халқпарвар, камбағалпарвар, хайру эҳсон борасида беҳад қўли очиқ бўлиб, ўз маблағига кўплаб шаҳар, қалъа, работ, масжид, Мадраса, кўприк, йўл, ариқ, қудуқ, ҳовуз, сардоба, кориз қурдирган, ғозийлар учун қурол-аслаҳа ва отлар харид қилган, еру мулклар сотиб олиб, уларни қалъаларга вақф этган. Чунончи, 3. Куфадан Макка ва Мадинагача бўлган йўлларда қудуклар ва Макка ахлини оқар сув билан таъминлаш учун уз. 16 км келадиган бир ариқ қаздирган. Маккаликлар ҳанузгача мазкур ариқни «Айну Зубайда» («Зубайда чашмаси») деб атайди. Шош каналини (Тошкентдаги Бўзсув) тиклашга 2 млн. дирҳам аж-ратган. Низомулмумснинг «Сиёсатнома» асарида айтилишича, Эрондаги Кошон ва Табриз, Қашқар ва Балур чегарасидаги Бадахшон, Исфижобдаги Ҳусан ш. ларини ҳамда Эрондаги Жилон, Хоразмдаги Афрофа ва б. кўпгина қалъаларни 3. қурдирган. Ад.: Низомулмулк, Сиёсатнома, Т., 1997.


Кирилл алифбосида мақола: ЗУБАЙДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты