ЗУЛУК СОЛИШ — даволаш чораларидан бири. Айниқса Шарқ табобатида кенг қўлланилган. Жағли зулукларцш тиббиёт зулуги солинади. У чучук сув хавзаларида яшайди, шунингдек, лаб. да урчитилади. Тиббиёт зулугининг бўйи 8—12 см, вазни 2 г, яшил рангли, орқасида узунасига кетган зар-ғалдоқ йўллари, оғзида тишчали учта жағи ва сўлак безлари бор. Зулук терини тишлари билан тешиб, сўлак безларидан гирудин деган модда чиқаради, бу модда қоннинг ивишига тўскинлик қилади. Оч зулук 30—60 мин. да 10 — 15 мл қон сўра олади. Ҳар бир зулук озгина қон сўради, шунинг учун зулук қон сўриб тушгандан кейин жароҳат пича қонаб тургани маъқуя. Сўнфа жа-роҳат ва унинг атрофига стерил материал ёпилади. Гипертония касаллигининг баъзи шакллари, тромбофлебит, миокард инфаркта, стенокардия, неврит, радикулит, чипқон чиққанда ва б. касалликларда врач зулук солишни буюради. Зулук чаккага (яхшиси қулоқ супрасининг орқасига), бўйиннинг энса остидаги қисмига, юрак ва жигар устидаги терига ва б. аъзоларга солинади.