ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат муко-фотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 й. 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулки, зук-колиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим ола-ётган, истиқлол ғояларини амалга оши-риш йўлида астойдил меҳнат қилаётган 25 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуклари учун берилади. Мукофот Қорақалпоғи-стон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш. нинг биттадан вакилларига жами 14 та берилади. Мукофотнинг ҳар бири энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида тайинланган. 3. н. Д. м. соҳибалари бўлган мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари танлаган йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади, уларга кўкрак нишони ва дипломи топширилади. Мукофот Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитасининг раиси раҳбарлик қиладиган комиссия хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳар йили 8 март — Хотин-қизлар куни байрами арафасида берилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты