Тамара Хонум

Тамара Хоним (ҳақиқий исми - Тамара Артёмовна Петросян) — раққоса, хонанда, балетмейстер. СССР халқ артисти (1956). Иккинчи даражали Сталин мукофоти лауреати (1941). Тамара Хонимни “шарқ Айсадора Дункани”деб номлашган. Британия маликасининг шахсан ўзи атоқли артистга санъат қўшган улкан ҳиссаси учун мукофот топширган.

Телевидение ва мусиқий клиплар давридан аввал Ўрта Осиёга хос этник мега-юлдуз бўлган. Уни мусиқий намойишларда тинглаш ва кўриш мумкин бўлган.

Ушбу машҳур аёлнинг тақдири том маънода Шумшук қизникига ўхшашдир. У бутун дунёга шуҳрат қозонишдан аввал очлик ва камбағалликни бошдан кечирган. Унинг исми нафақат Совет Иттифоқи бўйлаб, балки ундан ташқарида ҳам шов-шувга сабаб бўлган. Асли ўзбек шаҳарчасидан бўлган бу арман қизининг шуҳрат қозонишида, шубҳасиз унинг аниқ мақсад сари интилиши, меҳнаткашлиги ва ноёб бадиий маҳорати қўл келган.

Тамара Хоним 1906 йил 29 март куни Туркистон ўлкасининг Горчаково бекатига (ҳозирги Марғилон шаҳри) сургун қилинган Анна ва Артём Петросянларнинг камсуқум оиласида дунёга келган. Ўзбек маҳаллада улғайиб, қизалоқ қоши-кўзи қора шўх-шодон маҳаллий болакайлардан қолишмади. Маҳаллада дайди артистлар труппаси пайдо бўлгач, барча тамошага югурарди. Тамарани кўзбойлағичлар, дорбозлар ва раққослар ўзига сеҳрлаб қўйди. Уйда у кўрган ҳаракатларини беихтиёр такрорларди. Борган сайин унинг ҳаракатлари илдамроқ бўлиб, олти ёшга кириб, қизалоқ яқинларини қаршисида рақсга тушиб, таҳсинларга сазовор бўлган.

“Мана, кўрасиз, у ҳали Парижда рақсга тушади!” – дея ғурурланиб қайд этган онаси ва атрофдагиларга кулгу бўлган. Аммо Париждаги тантанали чиқиши ёш раққосанинг шукуҳли мавқеъига ибтидо бўлди.

Аёл саҳнадами? Узоқ ўтмишда мусулмонлар Шарқида бу ҳолат ақл бовар қилмас ҳодиса бўлган. Туркистон урф-одатларига кўра, аёллар турмуш қургач, уй-юмушлари билан банд бўлиб қолавурган, тана ва юзи эса паранжа ва узун кўйлак ортига беркитилган. Тамара вояга етгани сари ота-онасига атрофдигалар қизининг  номаъқул интизоми ҳақида гапиришган – ахир, қизалоқ ўзининг севимли машҳулоти бўлмиш рақсни ташлаш нияти ҳам бўлмаган. Отасига эса қўрс фарзандини тийиб олмаса, жазолашларини айтиб, таҳдид қилишган.

Аммо, бир воқеа барчасини ҳал қилган... Горчакова бекатига Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигидаги “Восток” (“Шарқ”) ташвиқот поезди келиб тўхтаган. Совет ҳукуматининг илк йиллари халқ орасида маънавиятни кучайтириш масаласи жуда кенг тарқалган. Кимдур Ҳамзага жуда иқтидорли қизалоқ ҳақида гапириб берган ва бу унинг тақдирини ўзгартириб юборган: 1918 йил Тамара илк бор ҳақиқий саҳнага чиққан.

Унинг ёши 12 да бўлишига қарамай, қолганлар билан тенгма-тенг иштирок этган. Ҳаваскор концертлардаги ёш раққосанинг иштироки кескин ажралиб турарди, у ҳануз омма олдида рақсга тушувчи ягона аёл киши бўлган, устига-устак, юзи очиқ ҳолда саҳнага чиққан. Тамарага нистабан тақдидлар давом этарди ва ота-онаси уни фалокатлардан йироқ қилиш мақсадида Тошкентга жўнатишади. 1922 йил қизалоқ Тошкент балет труппаси ўқувчисига айланади ва Аброр Ҳидоятов, Ятим Бобожонов, Али Ародобус Иброҳимов каби биринчи ўзбек артистлари раҳбарлик қилган юқори маҳоратли концерт гуруҳларида рақсга туша бошлайди. Афсуски, унинг “беадаб” тарбияси ҳақидаги гап-сўзлар она қишлоғигача етиб боради ва маҳаллий дин ишқивозлари унинг отасини ваҳшиёна ўлдиришади. Онаси фарзандлари билан ёлғиз қолади ва Тамара намойишлардан ишлаган улушини яқинларининг нон-чойи учун юборади.

Балет труппаси Ўрта Осиё бўйлаб гастроль сафарларида бўлиб, халқ рақслар бўйича концертлар беришади. Кичик шаҳар ва қишлоқларда қиз бола раққоса томон таъна тошлари отилади. Тамара ҳар бир чиқиши билан ҳаётини ҳавф остига қўярди: зўрайган ҳалойиқ уни бурдалаб ташлашга тайёр эди. Унинг ҳаётини таниқли мусиқачи ва сўз устаси Юсуфжон қизиқ қутқуриб қолган. Ғала-ғовурда унинг устига паранжа ташлаб, ҳалойиқ ичидан билдирмай олиб чиқишнинг уддасидан чиққан.

Бўш келмай, ўз мақсади сари олға қадам ташлаш учун оз-мунча журъат талаб қилинмаган. 1923 йил у Москвага жўнайди ва А.В. Луначарский номидаги Театр техникумида ўқишни давом эттиради. Москвалик тамошабинлар ҳаётининг бош саҳифаларидаги кўнгилсизликларни қоплаб, ёш иқтидор соҳибасини катта завқ билан кутиб олишган. Айнан Москвада у “Шарқ қалдирғочи” номига эга бўлган.

Концертлардан сўнг тамошабинлар ўз завқини ифодалаш учун саҳна ортида кутиб олишарди. Грим хонасида ёш истеъдод соҳиби – таниқли қўшиқчи Муҳитдин Қори Ёқубов мақтовларга кўмиб ташлаганда, Тамара ҳайратланмаган. Раҳбарият қўшиқчини таништириб, “Энди сиз бирга иштирок этасиз”, деган. Унда раққоса “бирга” деганда бир умр эканлигини билмаган ҳам: Муҳитдин унинг турмуш ўртоғи ва қизининг отаси бўлди.

Ёш келин-куёв биринчи чет эл сафарига Францияга йўл олишди. 1925 йил Парижда Халқаро декоратив санъат кўргазмаси бўлиб ўтган. Муҳитдин Қори Ёқубов ва Тамарага ўз ватанининг номидан иштирок этиш вазифаси тушди. Уларнинг чиқиши ҳайратомуз муваффақият олиб келиб, ўзбек артистлари ҳақида парижликлар ҳали узоқ эслаб юришди.

Уйга қайтишаркан, эр-хотин Германия орқали келишган, зеро Тамара таниқли раққоса Айседора Дункан билан танишмоқчи бўлган. У Тамаранинг қовурғаларини ушлаб, санаб кўришни илтимос қилган, зотан, оддий тана тузилишида бу қадар мураккаб ва ажойиб ҳаракатларни бажариш имконсизлигини айтган.

Кенг омма эътирофи ва шарафга Тамара 19 ёшида эга бўлган. Париждаги муваффақиятдан сўнг унинг қаршисида бутун дунё намоён бўлган. У ер шарининг яримини айланиб чиққан. Бир кичик воқеадан сўнг унинг исмига Хоним таҳаллуси мустаҳкам ўрнашиб олган. Кунлардан бир куни Москвага уюштирилган катта сафар олдидан концерт ташкилотчиларидан бири маҳаллий аҳоли Тамарага “хоним” дея юзланишаётганини эшитиб қолади. Эртасига “Тамара Хоним” исмли афиша бутун шаҳар бўйлаб осилган эди.

Чет элликлар бу ажойиб аёл қайси миллат вакиласи эканлигини тушуна олишмаган. Келиб чиқиши арман, ўзи эса ўзбек маҳаллада катта бўлган Хоним ҳар бир чет эл сафаридан уйига янги рақс олиб келаркан, унга батамом шўнғиб кетарди. Унинг ижодий ғалаёнида 86 халқ рақси жамланди. Тамара нафақат рақси, балки турли халқларга хос ўзгача қадам ташлашлари, юз имо-ишоралари, тана ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Рақс либослари, грим ва у ижро этган рақс шу даражада ўзгарар эдики, бу ажойиб аёлни кўрган ҳар бир халқ уни ўз ватандоши деб ўйларди.

1938 йил у икки жанрни — қўшиқ ва рақсни бирлаштириб, саҳна санъатида ўзига хос ўзгариш қилди. Энди артист кўплаб тилларда куйлар эди ҳам, шу билан бирга, ҳеч қандай қоқилишсиз, тоза ва равон ижро қиларди. “Саҳнадан туриб, аҳоли билан юзланарканман, мен ва тамошабин ўртасидаги узвий боғланишни сезаман. Бизларни боғлаётган кўринмайдиган иплар сони кўп бўлгани сайин, ичимга аллаким кириб, менинг ўрнимга рақс тушаётгандай, гўё”, тан олади артист.

Ундаги ушбу жўшқинлик, касбига бўлган фидойилик, меҳнатсеварлик ва Яратган томонидан берилган истеъдод кўп йиллар давомида унга юқори ҳурмат ва шараф олиб келган. 1935 йил Лондонда бўлиб ўтган Халқаро фестивалда Британия қироличасининг шахсан ўзи унга санътга қўшган ҳиссаси учун мукофот топширган.

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Тамара бутун фронт бўйлаб концертлар берган — Тинч океанидан Оврупагача. Бу учун ҳарбий қўмондонлик ягона артистга капитан унвонини топшириб, қирол олиб юриш ҳуқуқини берган.

Тамара Хонимнинг чиқишларини кўрган давлат ҳукмдорлари, кўзга кўринган сиёсатшунослар, жамоат арбобларида у билан шахсан танишиш истаги туғаларди. Бастакор Исоқ Дунаевский шундай ёзган: “Сиз мени қуёшли Ўзбекистонга ташлий этдингиз Рахмат! Аммо мен учун Сиз ва Сизнинг ажойиб санъатингиз бўлган барча ер қуёшли бўлади”, деган.

Ижодий маҳоратини тўплаб, 1930 йил таниқли артист ўз кучини балетмейстер сифатида синаб кўради. 1932 йил режиссёр З.Қобулов ва бастакор П. Раҳимов билан ҳамкорликда у Урганчда театр ташкиллаштириб, унда ҳам балетмейстер, раққоса ва педагог-тайёрловчи бўлади. Унинг ташаббуси билан Тошкентда мумтоз балет мактаби очилади.

Тамара Хоним 1991 йил Тошкентда вафот этаркан, саҳна чиқишларида кийган минглаб костюмларини уй-музейида сақлашларини васият қилиб кетади. Бу либосларнинг ҳар бири олтин ва кумуш зар ипларда тикилган, уларга қимматбаҳо тошлар тикиб чиқилган — ҳар бири ўзига хос санъат асари.

Тамара Хоним музейи 1994 йил очилган. Унда яшаш хоналарининг интерьери, либослар, пластинкага ёзиб қолинган қўшиқлар, ажойиб картиналар жамланмаси, фотосуратлар ва таниқли артистларнинг қўл ёзмалари сақланиб қолган. Улар орасида нашрдан чиқмаган хотиралари, шунингдек, ёши улуғлик даврида ёзилган шеърлари ҳам бор. Улардан бирида Тамара Хоним Умар Ҳайёмнинг сатрларидан фойдаланиб, “Тақдир сенга бергани келди, энди четлаб ва олиб қўймай кетмайди...” дейилган.


Кирилл алифбосида мақола: Тамара Хонум ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎЗБЕКЛАР
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты