Эгамназаров Назармат

Назармат Эгамназаров шоир ва носир бўлиши билан бирга таржимон ҳамдир. Унинг таржималари талайгина. Назармат носир сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Назарматга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган. Мустақилликнинг етти йиллиги муносабати билан адибга «Эл-юрт ҳурмати» ордени берилди.

Жангчи шоир Назармат Эгамназаров 1917 йил 7 ноябрда Тожикистон Республикаси Хўжанд вилояти Нов қишлоғида дунёга келган. У шоир Аширматнинг укаси бўлиб, 1935 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Давлат университетига ўқишга киради. 1941 йилда дорилфунунни битирибоқ урушга кетган.

У ерда взвод командири бўлиб хизмат қилган. Сўнгра 1944-1947 йилларда «Фронт ҳақиқати» газетасида ишлаган. Армиядан қайтгач, 1947-1954 йилларда ҳозирги «Ўзбекистон овози», 1955-1985 йилларда эса «Тошкент ҳақиқати» газеталарида адабиёт ва санъат бўлимини бошқарган.

Назармат ижоди 30-йиллардан бошланган бўлиб, унинг биринчи шеъри («Қўзичоқ») 1934 йилданоқ матбуотда эълон қилина бошлаган. Биринчи тўплами эса 1941 йилда «Ёшлик завқи» номи билан нашр этилади. Уруш туфайли иккинчи тўплами анча кеч - 1949 йилда «Ватан ишқи» номи билан чоп этилган.

Ҳозирги кунда унинг йигирмадан ортиқ шеърий, насрий асарлари ва қўшиқлар тўпламлари чоп этилган. Хусусан, унинг «Яшил далалар» (1955), «Сир бўйи - нур бўйи» (1959), «Тоғдаги гулханлар» (1962), «Най садоси» (1965), «Баҳор қўшиғи» (1968), «Шаҳримиз болалари» (1970), «Мангу олов» (1972), «Достонлар» (1975), «Йўллар ва гуллар» (1977), «Меҳрим-муҳаббатим» (1983), «Танланган асарлар (1987), «Ғунчалар» (1987), «Муҳаббат тароналари» (1992) китоблари кенг китобхонлар оммасига яхши танишдир.
Назармат носир сифатида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Унинг очерк ва ҳикояларидан ташкил топган «Қирғоқдаги жанг» (1965), «Бурч йўли» (1966), «Жанггоҳдан қатралар» (1974), «Турналар йўли» (1977), «Она кўрсатган йўл» каби ҳарбий туркумдаги ҳикоя ва очерклари китобхон эътиборини қозонган.
Унинг «Оловли тонг» (1955), «Сайёд жасорати» (1972) қиссалари ҳарбий ҳужжатли насримиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг болалар учун ёзган «Шаҳримиз болалари», «Ғунчалар» каби шеърий тўпламлари ҳам эътиборга лойиқ. Унинг Бедил, Жомий, Носир Хусрав, Фирдавсий, Миршакар, М.Турсунзода ижодидан қилган таржималари талайгина.


Кирилл алифбосида мақола: Эгамназаров Назармат ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОЖИКИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты