Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

Зиёвуддинхон болалик даврлариданоқ қиблагоҳларининг шогирд- ларга берган дарсларини кўриб улғайдилар. Кейинроқ «Тилла Шайх» масжидининг имом-хатиби Ҳаким қоридан қироатдан дарс олиб, ўн икки ёшларида Қуръонни тамомила ёд олдилар. 1920 йили Кўкалдош мадрасасига ўқишга кириб, у ерда устозлари Жамолхўжа домладан ҳадис илмидан Хатиб Табризийнинг «Мишкотул масобиҳ» ва Ҳасан Ҳазратдан «Жалолайн» тафсирини, асли суриялик атоқли олим Муҳаммад ибн Саид ибн Абдулвоҳид ал-Асалий аш-Шомий ат-Тараблусийдан Имом

Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ» китобини дарс олганлар. 1945 йили оталари Эшон Бобохон билан бирга ҳаж сафарига борганлар. 1947-1948 йиллари Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетининг шайхларидан Абдуллоҳ Фуққоий ва Ҳофиз Тийжонийлардан дарс олиб, сўнгра Макка ва Мадина шаҳарларида билимларини янада чуқурлаштириб келганлар.

1948 йили иккинчи курултойда диний назорат раисинингўринбосари этиб сайландилар. 1957 йилги учинчи қурултойдаЎрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб сайландилар ва бу зотга «Беш жумхурият муфтийси» унвони берилди.

Ҳазратнинг ташаббуслари билан 1961 йили диний бошқарма қошида Халқаро алоқалар бўлими ташкил этилди ва тўрт тилда «Совет Шарқи мусулмонлари» номли журнал чоп этила бошланди, 1971 йили Тошкентда Имом Бухорий номида Олий маъҳад (Ислом институти) очилди. 1957, 1960,1968 йиллари Совет Иттифоқи ҳудудида Қуръони каримнинг чоп этилишига раҳбарлик қилганлар.

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг Ислом оламида обрў- эътиборлари юксак эди. Улар Жаҳон, Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон Тинчлик кенгашлари, Жаҳон Олий Ислом кенгаши, Масжидлар бўйича Жаҳон Олий кенгаши, Ислом Олий конгресси, Осиё ва Африка халқлари бирдамлиги каби ташкилотларга аъзо бўлганлар.

Ислом динининг таргиботи йўлида кўрсатган катта хизматлари учун муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон икки маротаба биринчи даражали «Иордания юлдузи» ордени, «Иордания юлдузи» кўкрак нишони, биринчи даражали «Ливан кедри» ордени, Марокашнинг олий даражали «Буюк мутафаккир» ордени, «Ливан юлдузи» ордени, Совет Иттифоқи ҳукуматининг «Халқлар дўстлиги» ордени билан тақдирланганлар.

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон 1982 йили вафотларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматининг рухсати билан Қаффол Шоший мақбараси орқа томонига - оталарининг ёнларига дафн этилганлар.


Кирилл алифбосида мақола: Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ҚУРЪОН
ИСЛОМ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты