Чўлпон Эргаш

Чўлпон Эргаш 70 йиллардан матбуот саҳнасига кириб келди. Унинг биринчи шеъри «Ўзбекистон» журналида чоп этилди. Шоир шеърларини кузатар эканмиз, унда ортиқча бақириқдан холи, оғир, вазмин ва «гап тагида гап ётар» қабилидаги туйғуларга дуч келамиз.

Чўлпон Эргаш қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида 1937 йилда таваллуд топди.

Унинг болалиги уруш даври қийинчиликларига тўғри келиб, оғир кечган. У саккиз ёшидан ишлаб, тўққиз ёшдагина мактабга борди. Аскарлик бурчини ҳам адо этди.

60-йилларда Тошкентга келиб маданий-маърифий техникумини тамомлади. Сўнг театр ва рассомлик институтига кирди.

1965 йилда уни тугатиб, саҳнага эмас, матбуот сари йўл олди, шеърлар машқ қила бошлади.

Унинг биринчи шеъри «Ўзбекистон» журналида чоп этилди. 1970 йилда эса биринчи шеърий тўплами «Тонг юлдузи» номи билан босилиб чиқди. Чўлпон Эргаш «Бизнинг уйимиз» (1972), «Муборак кунлар» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ», «Ой чодир тикмоқда» (1985), «Энг баланд қаср» (1986), «Карвон келар» (1990), «Орзунинг оғир киприклари» (1990) каби ўндан ортиқ шеърий мажмуаларни китобхонга инъом этди.

Чўлпон Эргаш истиқлолни орзиқиб кутган шоирдир. У орзусига эндигина эришиб, энди очиқчасига, жўшиб, қувониб ёзишга киришди. Унинг, айниқса, «Орзунинг оғир киприклари» тўпламига кирган «Ўтмиш ўйини» каби достонлари инсониятнинг асрий орзу-истаклари, армонлари бўлмиш эрк, озодлик, мустақиллик, ўз-ўзлигини топиш, она Ватан муқаддаслиги, муҳаббатнинг поклиги, бахтнинг бутунлиги, юртнинг тинчлиги ҳақида баҳс юритади.


Кирилл алифбосида мақола: Чўлпон Эргаш ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты